Иқтисодиёт

Шерзод Шерматов — Ўзбекистонга кўчиб ўтмоқчи бўлган IT-компаниялар учун яратилаётган шароитлар ҳақида
25 март 2022, 11:02

Шерзод Шерматов — Ўзбекистонга кўчиб ўтмоқчи бўлган IT-компаниялар учун яратилаётган шароитлар ҳақида

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида АКТ вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистонда IT-компаниялар учун яратилаётган шароитлар ҳақида маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, IT-парк резидентлари 2028 йилгача барча корпоратив солиқлардан озод қилинган, қолаверса, бир қатор солиқ ва божхона имтиёзлари ҳам берилади. Ишлаш учун рухсатнома олиш тартиби эса бекор қилинган ҳамда 3 кун ичида «IT-visa» тақдим этилади. Ўзбекистонга кўчиб ўтмоқчи бўлган IT-компаниялар эса зарур инфратузилма билан таъминланади.

Президент инвесторлар билан Сурхондарёдаги 1,56 ГВт қувватга эга ИЭС қурилишини бошлаб берди
24 март 2022, 17:44

Президент инвесторлар билан Сурхондарёдаги 1,56 ГВт қувватга эга ИЭС қурилишини бошлаб берди

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарёдаги иссиқлик электр станцияси қурилишини бошлаб берди. Қуввати 1,56 ГВт ва умумий қиймати 1,2 млрд доллар бўлган ИЭС охирги йилларда мамлакатда қуриладиган энг йирик иссиқлик электр станцияси бўлади. Лойиҳа Германиянинг Siemens Energy, Франциянинг ЕDF ва Нидерландиянинг Stone City Energy компаниялари томонидан давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади.

Долларнинг расмий курси яна пасайди
24 март 2022, 16:41

Долларнинг расмий курси яна пасайди

Доллар сўмга нисбатан 25,68 сўмга арзонлади ва 11 483,91 сўм этиб белгиланди. Евро ҳам арзонлади, рубль эса сўмга нисбатан қимматлашди.

Ўзбекистон қандай қилиб экспортчиларни қўллаб-қувватлайди ва юк ташиш харажатларини камайтиради?
24 март 2022, 16:22

Ўзбекистон қандай қилиб экспортчиларни қўллаб-қувватлайди ва юк ташиш харажатларини камайтиради?

Жаҳонда содир бўлаётган воқеалар фонида баъзи экспортчилар бошқа логистика коридорларидан фойдаланишга мажбур бўлганлиги сабабли уларнинг транспорт-логистика харажатлари ошди, деди ИТСВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов. Шундан келиб чиқиб, Экспортни рағбатлантириш агентлиги транспорт харажатлари учун компенсация миқдорини оширади, қолаверса, Ўзбекистон бошқа давлатлар билан ҳам юк ташиш харажатларини камайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Қозоғистон билан шакар ва буғдойни темир йўл орқали ташишни 30 фоизгача арзонлаштириш бўйича келишувга эришилди.

Шакарнинг биржа нархлари тушди. Нархлар ошишига «ваҳимачи тадбиркорлар» сабабчи қилиб кўрсатилди
24 март 2022, 15:34

Шакарнинг биржа нархлари тушди. Нархлар ошишига «ваҳимачи тадбиркорлар» сабабчи қилиб кўрсатилди

Охирги икки савдо кунида шакарнинг биржа нархи қарийб 30 фоизга — 8735 сўмгача арзонлашди. Хоразм шакар заводи вакили нархларнинг ошишида «ваҳима ичида катта ҳажмдаги маҳсулотларни сотиб олиб, нархларнинг сунъий равишда ошишига сабаб бўлган» тадбиркорларни айблади.

Европанинг Россия нефть ва газига тақиқ қўйиши Украинадаги урушни тўхтатиши мумкин — иқтисодчилар
24 март 2022, 11:17

Европанинг Россия нефть ва газига тақиқ қўйиши Украинадаги урушни тўхтатиши мумкин — иқтисодчилар

Иқтисодчилар Сергей Гуриев ва Олег Ицхоки Европа Россия нефть ва гази импортига нисбатан таъқиқ киритиши қандай қилиб Украинадаги урушни тўхтатиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари билан бўлишди. Уларга кўра, ушбу санкциялар Кремлни ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришга кўмаклашувчи маблағлардан маҳрум қилиши мумкин.

«Солиқ маъмурчилигидаги барча ўзгаришлар кейинги йилга қолдирилиши мумкин» — Тимур Ишметов
24 март 2022, 10:05

«Солиқ маъмурчилигидаги барча ўзгаришлар кейинги йилга қолдирилиши мумкин» — Тимур Ишметов

Ўзбекистонда солиқ маъмурчилигидаги барча ўзгаришлар бир неча ойга ёки кейинги йилга қолдирилиши мумкин, деб хабар берди молия вазири Тимур Ишметов. Молия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси тадбиркорлар ўртасида сўровнома ўтказади. Унинг сўзларига кўра, президент 2022 йилда аввал тасдиқланган бюджет тақчиллигини сақлаб қолиш ва ортиқча харажатларга йўл қўймаслик бўйича топшириқ берди.

Жамшид Қўчқоров — валюта кредитлари ва озиқ-овқат нархлари бўйича чоралар ҳақида
24 март 2022, 09:57

Жамшид Қўчқоров — валюта кредитлари ва озиқ-овқат нархлари бўйича чоралар ҳақида

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров банклар ва Марказий банк Ўзбекистон аҳолисига рублда пул ўтказмаларини узлуксиз таъминлаш чораларини кўраётганини маълум қилди. Бундан ташқари, давлат тадбиркорларга валюта кредитларини сўмлик қарзга айлантириш имкониятини беради, шунингдек, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари импорти учун божхона тўловларини нолга тенглаштиради.

Ипотека ва таълим кредитларининг фоиз ставкалари йил охиригача ўзгармайди
24 март 2022, 09:02

Ипотека ва таълим кредитларининг фоиз ставкалари йил охиригача ўзгармайди

Марказий банкнинг асосий ставкаси 17 фоизга оширилганидан сўнг, янги кредитлар фоизи ва кредит ресурсларининг қиймати ҳам ўсиши керак эди. Бироқ, президент йил охиригача ипотека ва таълим кредитлари бўйича фоиз ставкаларини ўзгартирмаслик тўғрисида топшириқ берди, деб хабар қилди молия вазири Тимур Ишметов.

Президент ҳукуматга ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича топшириқ берди
23 март 2022, 22:32 1

Президент ҳукуматга ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш чоралари бўйича йиғилиш ўтказди. Унда президент ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш, буғдой, ўсимлик ёғи, шакар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилувчи тадбиркорларга кўмаклашиш бўйича топшириқ берди. Марказий банкка ички валюта бозори барқарорлиги ва алмашув курси мослашувчанлигини таъминлашда «эҳтиёткорона ёндашувни» қўллаш вазифаси қўйилди.

Ўзбекистон банклари қачон хусусийлаштирилади ва IPO ўтказади?
23 март 2022, 21:59

Ўзбекистон банклари қачон хусусийлаштирилади ва IPO ўтказади?

Президент қарори билан Ўзбекистон банкларини хусусийлаштириш ва акцияларини оммавий жойлаштириш бўйича муддатлар белгиланди. Қарорда «Қишлоқ қурилиш банк», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Асакабанк», «Халқ банки», «Микрокредитбанк» ва бошқа банклар келтирилган.

Абдулла Арипов ва Рустам Минниханов «Чирчиқ» технопарки очилишида иштирок этишди
23 март 2022, 15:22

Абдулла Арипов ва Рустам Минниханов «Чирчиқ» технопарки очилишида иштирок этишди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Татаристон президенти Рустам Минниханов «Чирчиқ» кимё-индустриал технопаркининг очилиш маросимида қатнашишди. Технопарк Қозондаги «Химград» технополиси билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Ўзбекистон халқаро юкларни Ақтау денгиз порти орқали ташиши мумкин бўлади
23 март 2022, 10:07

Ўзбекистон халқаро юкларни Ақтау денгиз порти орқали ташиши мумкин бўлади

Ўзбекистон компаниялари Ақтау денгиз порти орқали халқаро юкларни яқин ва узоқ хорижий мамлакатларга юбориши мумкин бўлади.

Икки ойда ташқи савдо айланмаси 8,7 млрд доллардан ошди
21 март 2022, 14:36 1

Икки ойда ташқи савдо айланмаси 8,7 млрд доллардан ошди

2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 8,7 млрд доллардан ошди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,01 млрд доллар ёки деярли 85 фоизга кўпроқ. Экспорт ҳажми 4,1 млрдга етган, бунда олтин экспортининг улуши 57,7 фоизни ташкил этган. Импорт ҳажми эса 4,6 млрд долларни ташкил қилган, автомобиллар импорти 7,1 баробарга кўпайган.

Фото: Самарқанднинг янги аэропорти очилди
20 март 2022, 12:46

Фото: Самарқанднинг янги аэропорти очилди

Самарқандда очиқ китоб кўринишидаги замонавий аэропорт мажмуаси очилди. У соатига 800 кишига хизмат кўрсатиш ва ҳафтасига 120 рейсларни қабул қилиш салоҳиятига эга. Бошқа аэропортлардан фарқли равишда, терминалга автомобилда келиш мумкин, бино эса тўсиқлар билан ўралмаган.

Шакарнинг биржадаги нархлари пасайишни бошлади
19 март 2022, 00:43

Шакарнинг биржадаги нархлари пасайишни бошлади

18 март куни биржа аукционларида шакарнинг ўртача қиймати ўтган кунга нисбатан 15,3 фоизга — 1 кг учун 11 921,9 сўмдан 10 101,3 сўмга арзонлашди. Шу куни 2100 тонна шакар сотилди. Харидорлар сони ҳам ортди.

Афғонистон орқали Ҳиндистондан Ўзбекистонга биринчи транзит юклари жўнатилди
18 март 2022, 19:12

Афғонистон орқали Ҳиндистондан Ўзбекистонга биринчи транзит юклари жўнатилди

Ҳиндистонлик трейдер Покистон ва Афғонистон орқали биринчи транзит жўнатмани Ўзбекистонга жўнатди. 16 март куни 140 тонна юк — асосан шакар ортилган юк машиналари карвони Кобулдан Тошкентга йўл олган. Бунгача жўнатма Мумбай, Карачи ва Торхам шаҳарларидан ўтган. Ушбу жўнатма «тўртта давлатнинг ҳеч бирида ҳукумат иштирокисиз амалга оширилган"и айтилди.

Долларнинг расмий курси 7 мартдан буён илк марта пасайди
18 март 2022, 17:15

Долларнинг расмий курси 7 мартдан буён илк марта пасайди

Йил бошидан буён сўм курси АҚШ долларига нисбатан 6,8 фоизга қадрсизланди. Шу сабабли Марказий банк асосий ставкани 3 фоиз бандга ошириб, йиллик 17 фоизгача кўтарди. МБ раисининг айтишича, ушбу қарор миллий валюта курсини барқарорлаштиришга хизмат қилади. Ушбу қарор фонида долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 62,40 сўмга пасайиб, 11 509,59 сўмни ташкил қилди.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 1 млрд долларга ошди
18 март 2022, 16:01

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 1 млрд долларга ошди

Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари бир ойда 935,6 млн долларга ортиб, 1 март ҳолатида 35,36 млрд долларга етди. Ялпи захиралар ўсиши хорижий валютадаги активлар ҳисобига (983 млн долларга ортган) тўғри келди. Олтин захиралари эса 50,4 млн долларга камайган.

Марказий банк раҳбари Россиядан пул ўтказмаларининг «сезиларли» қисқарганини маълум қилди
18 март 2022, 09:51

Марказий банк раҳбари Россиядан пул ўтказмаларининг «сезиларли» қисқарганини маълум қилди

Март ойининг биринчи ярмида Россиядан пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада камайди, деди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов. У пул ўтказмаларининг қисқариши аҳоли даромадлари ва уларнинг кредит тўлаш қобилиятига таъсир қилиши мумкинлигини тан олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг