Ўзбекистонда ипотека ва таълим кредитлари дастурлари доирасида фоиз ставкалар йил охиригача ўзгаришсиз қолади. Бу ҳақда молия вазири Тимур Ишметов 23 март куни президент бошчилигидаги йиғилишдан кейин маълум қилди.

Молия вазири раҳбари молия ва валюта бозоридаги ўзгаришларга жавобан Марказий банк ўзининг асосий ставкасини 14 фоиздан 17 фоизгача оширди. Унинг сўзларига кўра, асосий ставкани ошириш чораси ташқи омил таъсирида вақтинчалик инструмент ҳисобланади.

МБнинг асосий ставкасига кўплаб давлат дастурлари боғланган, шу жумладан ипотека ва таълим кредити дастурлари. Давлат бюджетидан молиялаштириш учун тижорат банкларига ипотека кредитлари бўйича 20 йилга, таълим кредити бўйича 7 йилга маблағлар ажратилади.

«Қонунчилик бўйича бу ресурслар ҳам ўз навбатида 3 фоиз бандга ҳамда банклар ажратган кредитлар ҳам 3 фоиз бандга ошиши керак эди. Лекин [президент томонидан] топшириқ бўлди йилни охиригача бу чорани қўлламаслик, яъни ипотека ва таълим кредитлари бўйича фоиз ставкалар оширилмайди», — деди вазир.