Коронавирус

ССВ коронавирус билан боғлиқ вазиятдан хавотир билдирди
12 январ 2022, 10:58

ССВ коронавирус билан боғлиқ вазиятдан хавотир билдирди

Сешанба куни Ўзбекистонда 604 та янги коронавирус инфекцияси аниқланган ва 4 киши вафот этган. Бундай кўрсаткич охирги марта сентябрь ойида қайд этилган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазият хавотирли бўлиб бораётганини маълум қилди.

Кунлик коронавирус ҳолатлари сони 400 дан ошди
11 январ 2022, 12:01

Кунлик коронавирус ҳолатлари сони 400 дан ошди

Душанба куни 425 кишида коронавирус аниқланди. Яна 4 киши касалликдан вафот этди.

«Жарима тўғрисида гап йўқ». Ҳабибулла Оқилов ниқоб тақмаганлар жаримага тортилиши ҳақида
10 январ 2022, 18:20

«Жарима тўғрисида гап йўқ». Ҳабибулла Оқилов ниқоб тақмаганлар жаримага тортилиши ҳақида

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ўтган Республика махсус комиссияси йиғилишида ниқоб тақмаганлар жаримага тортилмаслиги, аксинча огоҳлантирилиши таъкидланганини маълум қилди. «Йўлда тўхтатган милиция, Миллий гвардия ходими ўзи ниқобни „илтимос шуни тақиб олинг“ деб беради. Ҳеч қандай жарима тўғрисида гап йўқ», — деди у.

Ҳозирча қатъий карантин жорий этиш режалаштирилмаяпти
10 январ 2022, 17:57

Ҳозирча қатъий карантин жорий этиш режалаштирилмаяпти

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш даражаси ошгани туфайли қатъий карантин жорий этиш режалаштирилгани йўқ. Оммавий тадбирлар бекор қилинмаган, аммо эпидемиологик вазиятга қараб чоралар кескинлашиши мумкин, дея таъкидланди пойтахтда ўтган ССВ ва СЭО матбуот анжуманида.

Омикрон аниқланган шахс келган самолётда жами 200 киши бўлган
10 январ 2022, 16:35

Омикрон аниқланган шахс келган самолётда жами 200 киши бўлган

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат Норбоев илк «омикрон» аниқланган бемор билан бирга самолётда 130 нафар ўзбекистонлик, 70 нафар чет эл фуқароси бўлганини ва уларнинг барчаси карантинга олинганини маълум қилди. У шунингдек, Ўзбекистонда омикрон 7 январь куни аниқланса-да, 8 январь кунги хабарда омикрон аниқланмагани айтилганига изоҳ берди.

Ўзбекистонга ярим миллион дозадан ортиқ Moderna вакцинаси олиб келинди
10 январ 2022, 11:23

Ўзбекистонга ярим миллион дозадан ортиқ Moderna вакцинаси олиб келинди

Ўзбекистонга COVAX глобал дастури доирасида беғараз ёрдам сифатида 500 минг дозадан ортиқ Moderna вакцинаси олиб келинди.

Якшанба куни 389 кишида коронавирус аниқланди
10 январ 2022, 11:20

Якшанба куни 389 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда якшанба куни деярли 390 кишида коронавирус аниқланди, 3 нафар коронавирус бемори вафот этди.

Омикрон Ўзбекистонда янги коронавирус тўлқинини бошлаши мумкинми?
9 январ 2022, 20:34

Омикрон Ўзбекистонда янги коронавирус тўлқинини бошлаши мумкинми?

Ўзбекистонда коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини тугаши биланоқ кунлик коронавирус ҳолатларида яна кескин ўсиш кузатилди. 8 январь куни пандемия бошидан буён қиш мавсумидаги энг юқори кўрсаткич қайд этилди, кейинроқ мамлакатда омикрон штамми аниқлангани айтилди. Ҳозиргача Ўзбекистонда коронавирус тўлқинлари асосан баҳорнинг охирида бошланиб, қишгача давом этаётган эди.

Ўзбекистонда «омикрон» штамми қайд этилди
9 январ 2022, 18:27

Ўзбекистонда «омикрон» штамми қайд этилди

ССВ 7 январь куни Ўзбекистонга кириб келган чет эл фуқаросида коронавируснинг «омикрон» штамми аниқланганини маълум қилди. 8 январь ҳолатига COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари рекорд даражада қайд этилиб (369 та ҳолат), умумий касалланишлар сони 200 мингдан ошди.

Ўзбекистонда карантин чоралари яна кучайтирилди
9 январ 2022, 17:32

Ўзбекистонда карантин чоралари яна кучайтирилди

COVID-19`га қарши кураш бўйича махсус комиссия карантин чораларини кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Барча ташкилотларга ходимларни фақат эмланганидан кейин иш жойига киритишга рухсат берилади. Давлат органларига ҳар қандай тадбир ўтказиш тақиқланади. Аҳолини тўлиқ эмлаш жараёни жадаллаштирилади.

Ўзбекистонда кунлик коронавирусга чалиниш ҳолатлари кескин ортди
7 январ 2022, 11:51

Ўзбекистонда кунлик коронавирусга чалиниш ҳолатлари кескин ортди

Сўнгги икки кун ичида Ўзбекистонда 397 киши коронавирус юқтириб олди, уч киши эса вафот этди. 5 январгача COVID-19`га чалинганлар сони 100 кишидан ошмаётган, 9 кундан бери эса ўлимлар қайд этилмаган эди.

Буюк Британия Ўзбекистоннинг ковид-сертификатларини тан олишни бошлади
7 январ 2022, 11:24

Буюк Британия Ўзбекистоннинг ковид-сертификатларини тан олишни бошлади

Буюк Британия 10 январдан Ўзбекистоннинг коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларини расман тан олишни бошлайди. Эндиликда вакцина олган ўзбекистонликлар Англияга кириш учун ПЗР тестини тақдим этишлари шарт бўлмайди.

13,5 млн нафардан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмланди
4 январ 2022, 18:30

13,5 млн нафардан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

2021 йилда коронавирусга қарши 39,2 млн доза вакцина қўлланилган. Жумладан, 13,5 млн нафардан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмланди. Вакцина олганларнинг энг катта қисми Самарқанд вилоятида.

Месси коронавирусга чалинди
2 январ 2022, 22:25

Месси коронавирусга чалинди

«ПСЖ» нинг тўрт нафар футболчиси — Лионель Месси, Хуан Бернат, Серхио Рико ва Натан Битюмазала коронавирусга чалинди. Улар навбатдаги бир нечта учрашувларни ўтказиб юборади.

«Тенгсизликлар пандемияси». Жаҳон банки 2021 йил якунига бағишланган шарҳларни эълон қилди
31 декабр 2021, 14:33

«Тенгсизликлар пандемияси». Жаҳон банки 2021 йил якунига бағишланган шарҳларни эълон қилди

Жаҳон банки 2021 йил бўйича берган шарҳида, пандемия фонида кечаётган глобал миқёсдаги нотекис иқтисодий тикланиш, вакциналардан фойдаланиш имкониятининг тенгсизлиги, даромад йўқотилишидаги фарқлар ва таълимдаги тафовутларни қайд этиб, ўтган йилни «тенгсизликлар пандемияси» деб атади. Банк маълумотларига кўра, пандемия сабаб дунё миқёсида ўта қашшоқликда кун кечираётган аҳоли сони қарийб 100 миллионга етган.

Ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинмаган — ИИВ
30 декабр 2021, 12:31 1

Ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинмаган — ИИВ

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими 1 ноябрдан ниқоб тақиш бекор қилинганлигини айтган видео тарқалди. Ички ишлар вазирлиги «Газета.uz»га тиббий ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинмаганлигини маълум қилди. Ходимнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Ўзбекистонда ярим йилдан бери илк марта коронавирусдан ўлим қайд этилмади
30 декабр 2021, 11:21

Ўзбекистонда ярим йилдан бери илк марта коронавирусдан ўлим қайд этилмади

29 декабрь куни охирги 6 ой ичида биринчи маротаба коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилмади. Касаллик юқтирганлар сони эса яна 100 нафардан ошиб кетди.

ZF-UZ-VAC2001 ишлаб чиқарувчиси ўзининг вакцинаси омикрон штаммидан ҳимоя қила олишини билдирди
13 декабр 2021, 22:06

ZF-UZ-VAC2001 ишлаб чиқарувчиси ўзининг вакцинаси омикрон штаммидан ҳимоя қила олишини билдирди

Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical биофармацевтика компанияси улар яратган вакцина коронавируснинг омикрон штамидан ҳимоя қила олишини билдирди. Қайд этилишича, тадқиқотлар компаниянинг рекомбинант вакцинаси ҳар қандай даражадаги коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш самарадорлигини 81,43% кўрсатган.

Ўзбекистонга 1 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинди
12 декабр 2021, 14:01

Ўзбекистонга 1 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинди

Ўзбекистонга Хитойдан 1 млн доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси келтирилди. ССВ маълумотларига кўра, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар сони 49 млн дозадан ошди.

Ўзбекистонга 200 минг доза Sputnik Light вакцинаси келтирилди
10 декабр 2021, 23:04

Ўзбекистонга 200 минг доза Sputnik Light вакцинаси келтирилди

Ўзбекистонга Россиядан 200 минг доза янги турдаги вакцина — Sputnik Light келтирилди. Шу билан Ўзбекистонда коронавируcга қарши қўлланилаётган вакциналар тури еттитага етди. Sputnik Light бир компонентли вакцина бўлиб, у билан тўлиқ эмланиш учун бир дозасини олиш кифоя.

Энг кўп ўқилган хабарлар | Сўнгги янгиликлар


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг