Коронавирус

Ўзбекистонда 733,8 минг киши бустер доза билан эмланди
11 феврал 2022, 10:51

Ўзбекистонда 733,8 минг киши бустер доза билан эмланди

Санитария-эпидемиология хизмати ҳозиргача бустер доза олиши мумкин бўлган 5,2 млн нафар фуқародан 733,8 минг нафари ушбу доза билан эмланганини маълум қилди. Таъкидланишича, бустер дозани вакцинанинг ҳар қандай туридан фойдаланган ҳолда олиши мумкин. «Бустер доза билан эмланиш „альфа“, „дельта“, „омикрон“ штаммидан ҳимоя қила олади», — дейилади хабарда.

Ковиднинг кунлик статистикаси 625 тагача камайди
11 феврал 2022, 10:20

Ковиднинг кунлик статистикаси 625 тагача камайди

Пайшанба куни 625 кишининг коронавирусга топширган тест таҳлилида мусбат натижа қайд этилди, бу бир кун олдинги кўрсаткичга қараганда 67 тага кам. Қолаверса, кун давомида 103 нафар кишида пневмония аниқланди. Вирус асоратлари оқибатида 2 киши вафот этди.

Коронавируснинг кунлик ҳолати 700 тадан камайди
10 феврал 2022, 10:43

Коронавируснинг кунлик ҳолати 700 тадан камайди

Чоршанба куни Ўзбекистонда коронавируснинг кунлик ҳолати 11 январдан бери илк бор 700 тадан камайди — бир суткада 692 кишининг ПЗР-тести мусбат натижани кўрсатди. Қолаверса, 114 кишида пневмония аниқланди.

Кеча 778 кишида коронавирус аниқланди
9 феврал 2022, 12:11

Кеча 778 кишида коронавирус аниқланди

Сешанба куни 778 нафар фуқаронинг коронавирусга топширган тест таҳлили мусбат натижани кўрсатди (бир кун олдин — 773 нафар эди), қолаверса, яна 133 киши (129 киши) пневмонияга чалинди. COVID-19 асоратлари оқибатида 4 киши вафот этди.

ССВ ўзбекистонликларни коронавирусга қарши вакцина олишга чақирди
9 феврал 2022, 10:10

ССВ ўзбекистонликларни коронавирусга қарши вакцина олишга чақирди

Январь ойида Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарига мурожаат қилган беморларнинг 96% коронавирусга қарши вакцина олмаганлиги айтилди. Касалланганларнинг фақат 4,1 фоизи ковидга қарши эмланган, улар орасида ўлим ҳолати қайд этилмаган. ССВ вакцина олмаган беморларда касаллик оғир ва ўта оғир даражада кечиб, ўлим ҳолатлари ҳам кузатилганлигини таъкидлади.

280 мингдан ортиқ бола коронавирусга қарши тўлиқ эмланди — ССВ
8 феврал 2022, 11:52

280 мингдан ортиқ бола коронавирусга қарши тўлиқ эмланди — ССВ

Ўзбекистонда 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларнинг жами 280 140 нафари коронавирусга қарши тўлиқ вакцина курсини олган. Бу умумий эмланишларнинг 5 фоизини ташкил қилади.

Коронавирус статистикаси пасайишда давом этмоқда
8 феврал 2022, 10:53

Коронавирус статистикаси пасайишда давом этмоқда

Душанба куни Ўзбекистонда 773 нафар кишида коронавирус аниқланди. Бу аввалги кунга нисбатан 59 нафарга кам. Пневмонияга чалинганлар сони ҳам камаймоқда. Вирус қурбонлари эса кеча яна 2 нафарга ортди.

Кунлик коронавирус ҳолатлари сони 900 нафардан камайди
7 феврал 2022, 11:10

Кунлик коронавирус ҳолатлари сони 900 нафардан камайди

Дам олиш кунларида Ўзбекистонда бир сутка давомида 900 нафардан кам кишида коронавирус аниқланди. Пневмония билан касалланганлар сони ҳам аввалги кунларга нисбатан бирмунча камайган.

Ўзбекистонда коронавирусга кунлик чалинишлар сони 900 тадан камайди
6 феврал 2022, 10:55

Ўзбекистонда коронавирусга кунлик чалинишлар сони 900 тадан камайди

Шанба куни Ўзбекистонда 887 нафар кишида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кузатилди. Шунингдек, 5 февраль куни 148 нафар кишида пневмония аниқланган бўлса, коронавирус оқибатида 3 нафар бемор вафот этди.

Коронавируснинг кунлик ҳолати 912 тагача камайди
5 феврал 2022, 11:10

Коронавируснинг кунлик ҳолати 912 тагача камайди

Жума куни Ўзбекистонда 912 нафар фуқаронинг коронавирусга топширган тест намуналари мусбат натижани кўрсатди, бир кун аввал бу кўрсаткич 961 тага етганди. Қолаверса, 155 кишида пневмония аниқланди.

Пайшанба куни 961 кишида коронавирус аниқланди
4 феврал 2022, 12:15

Пайшанба куни 961 кишида коронавирус аниқланди

3 февралда яна 961 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, 4 бемор вафот этди. Касалланганларнинг энг кўпи ҳалигача Тошкент шаҳри ва вилоятида аниқланяпти.

Коронавируснинг кунлик ҳолати 1000 тадан камайди
3 феврал 2022, 10:17

Коронавируснинг кунлик ҳолати 1000 тадан камайди

Коронавирус юқтириб олганларнинг кунлик сони 22 январь максимал (1478 та) даражага етгандан бери илк бор — 1000 тадан камайиб, 926 тани ташкил қилди. Энг юқори кўрсаткич қайд этилган ҳудуд Тошкентлигича қолмоқда — 431 та. Ковид асоратлари оқибатида 4 нафар бемор вафот этди. Қолаверса, 188 кишида пневмония аниқланди.

Февралнинг биринчи кунида 1087 кишида коронавирус аниқланди
2 феврал 2022, 10:39

Февралнинг биринчи кунида 1087 кишида коронавирус аниқланди

Сешанба куни 1087 кишининг коронавирус инфекциясига топширган ПЗР-тести мусбат натижани кўрсатди. Шунинг ярмидан кўпи пойтахт ҳисобига тўғри келди — 589 та ҳолат. Қолаверса, 209 кишида пневмония аниқланди. COVID-19 асоратлари оқибатида эса 3 киши вафот этди.

Ковид ва пневмония билан касалланиш статистикаси пасайиб бормоқда
1 феврал 2022, 11:11

Ковид ва пневмония билан касалланиш статистикаси пасайиб бормоқда

22 январдан бери коронавируснинг кунлик ҳолати камайиб бормоқда — душанба куни вирус 1015 кишида аниқланди. Тошкент шаҳрида касалланиш ҳолатлари ортган, вилоятларда эса камайган. Қолаверса, 196 нафар фуқарода пневмония қайд этилди.

Якшанба куни қарийб 1100 кишида коронавирус аниқланди
31 январ 2022, 10:47

Якшанба куни қарийб 1100 кишида коронавирус аниқланди

30 январь куни 1089 кишида коронавирус қайд этилди, 203 кишида пневмония аниқланди. Касалланиш сони сўнгги ҳафтада камайиб бормоқда.

Мактаблар очиқ қолиши керак — ЮНИCЕФ
29 январ 2022, 14:40

Мактаблар очиқ қолиши керак — ЮНИCЕФ

ЮНИCЕФ мактаблар ёпилишининг узоқ муддатли оқибатлари қайтарилмас бўлиши мумкинлигини маълум қилиб, барча мамлакатларни COVID-19 тарқалишига қарамасдан, мактабларни ёпмасликка чақирди. «Мактаблар таълим беришдан ташқари, заиф болалар фаровонлигини ҳам ҳимоя қилади ва бошқа кўплаб муҳим хизматлардан фойдаланишларини таъминлайди», дейилади жамғарма баёнотида.

Жума куни 1152 кишида COVID-19 аниқланди
29 январ 2022, 11:14

Жума куни 1152 кишида COVID-19 аниқланди

Жума куни 1152 кишининг коронавирусга топширган ПЗР-тести ижобий натижани қайд этди. 4 нафар бемор оламдан ўтди. Қолаверса, 247 нафар фуқарода пневмония аниқланди.

COVID-19: Қарийб 1200 кишида вирус аниқланди
28 январ 2022, 10:20

COVID-19: Қарийб 1200 кишида вирус аниқланди

Пайшанба куни 1186 киши топширган тест таҳлилларида коронавирус инфекцияси аниқланди. 3 нафар бемор эса касаллик асоратлари оқибатида вафот этди. Қолаверса, 216 кишида пневмония қайд этилди.

COVID-19: Сешанба куни қарийб 1200 кишида коронавирус аниқланди
26 январ 2022, 10:11

COVID-19: Сешанба куни қарийб 1200 кишида коронавирус аниқланди

Кетма-кет икки кунлик пасайишдан сўнг касалланишлар сони яна ортди — сешанба куни 1174 киши коронавирус юқтириб олди. 4 нафар бемор эса вафот этди. Қолаверса, 114 кишида пневмония аниқланди.

COVID-19: Душанба куни 1100 дан ортиқ кишида вирус аниқланди
25 январ 2022, 10:12

COVID-19: Душанба куни 1100 дан ортиқ кишида вирус аниқланди

Душанба куни 1123 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, шу билан кетма-кет иккинчи кун вируснинг кунлик ҳолати камаймоқда. 3 бемор эса вафот этди. Қолаверса, 98 кишида пневмония қайд этилди.

Энг кўп ўқилган хабарлар | Сўнгги янгиликлар


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг