10 декабрь куни Ўзбекистонга Россиядан 200 минг доза янги турдаги вакцина — Sputnik Light келтирилди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ҳозирда Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланилаётган вакциналар тури еттитага етган.

Sputnik Light бир компонентли вакцина бўлиб, у билан тўлиқ эмланиш учун бир дозасини олиш кифоя. ССВнинг маълумотига кўра, аввалроқ Ўзбекистонга ушбу вакцинанинг 7 500 дозаси олиб келинган.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар дозаси 48 миллион 36 минг 368 тани ташкил қилмоқда.

Улардан:

  • 2 404 480 дозаси AstraZeneca;
  • 36 789 938 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
  • 1 341 790 дозаси «Sputnik V»;
  • 3 000 060 дозаси Moderna;
  • 2 316 600 дозаси Pfizer/BioNTech;
  • 1 976 000 дозаси Sinovac;
  • 207 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Маълум қилинишича, вакциналарнинг 35 610 274 дозаси (74,1%) эмлаш жараёнларида қўллаб бўлинган.