Коронавирус

Бир кунда 159 кишида коронавирус аниқланди
2 декабр 2022, 10:27

Бир кунда 159 кишида коронавирус аниқланди

1 декабр куни Ўзбекистонда 159 кишида коронавирус аниқланди (ўтган куни 154 киши касалланганди). Касаллик энг кўп Тошкент шаҳри (64 нафар) ва вилоятида (19 нафар) қайд этилди.

Ўзбекистонга яна 2,3 млн доза Pfizer вакцинаси келтирилди
2 декабр 2022, 09:52

Ўзбекистонга яна 2,3 млн доза Pfizer вакцинаси келтирилди

Ўзбекистон бир ҳафта ичида Pfizer вакцинасининг 3-партиясини қабул қилиб олди. Жума куни 2,3 млн доза вакцина келтирилди. Аввалроқ, мазкур вакцинанинг қарийб 143 минг ҳамда 550 минг дозаси етиб келганди.

Кунлик ковид статистикаси яна ортмоқда
1 декабр 2022, 10:27

Кунлик ковид статистикаси яна ортмоқда

Чоршанба куни Ўзбекистонда 154 киши (бир кун аввал 141 киши) коронавирус юқтиргани маълум бўлди. Ковидга чалинганларнинг кунлик статистикаси ортмоқда. Энг кўп касалланиш доимгидек пойтахтда кузатилмоқда.

Кетма-кет ўсишдан сўнг коронавирус юқтирганлар сони бироз камайди
29 ноябр 2022, 13:05

Кетма-кет ўсишдан сўнг коронавирус юқтирганлар сони бироз камайди

Ўзбекистонда душанба куни 131 кишининг коронавирусга қарши топширган тести мусбат натижани қайд этди (бир кун аввал 137 киши). Касалланишларнинг аксарияти Тошкент шаҳрида экани маълум бўлди.

Ўзбекистонга Pfizer вакцинасининг қўшимча 550 мингга яқин дозаси олиб келинди
28 ноябр 2022, 20:23

Ўзбекистонга Pfizer вакцинасининг қўшимча 550 мингга яқин дозаси олиб келинди

Ўзбекистон Pfizer вакцинасининг яна 550 мингга яқин дозасини қабул қилиб олди. Аввалроқ қарийб 143 минг доза вакцина келтирилган эди.

Ўзбекистон Pfizer вакцинасининг яна 143 мингга яқин дозасини қабул қилди
28 ноябр 2022, 16:20

Ўзбекистон Pfizer вакцинасининг яна 143 мингга яқин дозасини қабул қилди

Ўзбекистонга коронавирусга қарши Pfizer вакцинасининг қарийб 143 минг дозаси келтирилди. Декабрь ойида яна 3 млн доза вакцина келиши кутилмоқда.

Бир кунда коронавирус аниқланган беморлар сони 140 нафарга яқинлашди
28 ноябр 2022, 10:06

Бир кунда коронавирус аниқланган беморлар сони 140 нафарга яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганларнинг кунлик сони яна ортиб, якшанба куни республикада 137 кишида (бир кун аввал 129 киши) коронавирус аниқланди. Касаллик юқтирганларнинг энг кўпи пойтахтда (81 киши).

Ўзбекистонда ковид юқтирганлар сони 100 нафардан ошди
26 ноябр 2022, 11:40

Ўзбекистонда ковид юқтирганлар сони 100 нафардан ошди

Жума куни 124 киши коронавирусга чалингани қайд этилди, бундай ҳолат охирги марта июнь ойида кузатилганди (133 киши). Энг кўп вирус юқтирганлар Тошкент шаҳрида аниқланди.

Пайшанба куни 95 кишининг ковид юқтиргани аниқланди
25 ноябр 2022, 11:40

Пайшанба куни 95 кишининг ковид юқтиргани аниқланди

24 ноябрь куни Ўзбекистонда 95 киши (бир кун олдин 98 киши) коронавирусга чалингани маълум бўлди. Энг кўп касаллик Тошкент шаҳрида аниқланди.

Бир ҳафтада 2310 нафар шахс карантинга олинди — Нурмат Отабеков
24 ноябр 2022, 10:39

Бир ҳафтада 2310 нафар шахс карантинга олинди — Нурмат Отабеков

Сўнгги 7 кунда 2310 киши ковид юқтириб олганлар билан алоқада бўлганликда гумонланиб, карантинга олинди. Шифохоналарда эса 539 нафар бемор даволанмоқда. «Ҳозирда грипп ва ўткир респиратор инфекциялар ковид билан микс-инфекция касаллиги сифатида аниқланмоқда», — деди СЭС раҳбари ўринбосари.

Ўзбекистонда ковид юқтирганлар сони кескин ошди
19 ноябр 2022, 11:36

Ўзбекистонда ковид юқтирганлар сони кескин ошди

Жума куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 92 та ҳолат қайд этилди, ушбу ҳолатларининг 71 таси Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган. Бир кун аввал 69 кишининг коронавирусга қарши топширган тести мусбат натижани берганди.

Ўзбекистон ва Хитой ковидга қарши янги вакцинани синовдан ўтказишни бошлади
8 ноябр 2022, 11:43

Ўзбекистон ва Хитой ковидга қарши янги вакцинани синовдан ўтказишни бошлади

Ўзбекистон ва Хитой ковидга қарши Omicron-Delta оқсил вакцинасини синовдан ўтказишни бошлади. Янги вакцина коронавируснинг дельта ва омикрон мутация штаммлари учун мўлжалланган. Икки мамлакат COVID-19`га қарши «самарали ва узоқ муддатли ҳимоя вакцинасини яратишга умид қилмоқда».

Ўзбекистонга 583,2 минг доза Johnson & Johnson вакцинаси олиб келинди
5 ноябр 2022, 10:01

Ўзбекистонга 583,2 минг доза Johnson & Johnson вакцинаси олиб келинди

Ўзбекистон коронавирусга қарши Johnson & Johnson вакцинасининг 583,2 минг дозадан иборат навбатдаги партиясини қабул қилиб олди. Йил якунига қадар мазкур вакцинадан 1 млндан ортиқ доза келтирилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда ковид статистикаси яна кўтарила бошлади
29 октябр 2022, 15:35

Ўзбекистонда ковид статистикаси яна кўтарила бошлади

Ўзбекистонда октябрь ойининг ўрталарида кетма-кет 5 кун ҳеч кимда коронавирус аниқланмаганди. Бироқ ой охирларига келиб, расмий статистикада жонланиш қайд этилди. Жумладан, 26 октябрдан бери кунлик ковидга чалинганлар сони 20 нафардан ошиб кетди.

«Мақсадга эришганимиз йўқ, лекин охири яқин» — ЖССТ пандемиянинг тугаши ҳақида
15 сентябрь 2022, 11:01

«Мақсадга эришганимиз йўқ, лекин охири яқин» — ЖССТ пандемиянинг тугаши ҳақида

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебреисус ўтган ҳафтада COVID-19 туфайли ҳафталик ўлимлар сони 2020 йил мартидан бери энг паст кўрсаткичга етганини қайд этди. У пандемиянинг тугаши яқин эканлигига ишонтирган ҳолда, тиббиёт ходимлари ва қарияларни 100% эмлашга чақирди.

Тожикистонда коронавирус чекловлари қайта жорий этилди
26 август 2022, 16:02

Тожикистонда коронавирус чекловлари қайта жорий этилди

Тожикистон чегарасида коронавирус чекловлари вақтинча тикланди. Мамлакатга келганда, ПЗР тест натижаларини ёки COVID-19 га қарши эмлаш сертификатини тақдим этиш керак бўлади.

Нурмат Отабеков «омикрон» штаммининг «кентавр» тури кириб келишини истисно қилмади
17 июл 2022, 17:27

Нурмат Отабеков «омикрон» штаммининг «кентавр» тури кириб келишини истисно қилмади

СЭС раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков Ўзбекистонга коронавирус «омикрон» штаммининг янги кичик тури кириб келиши мумкинлигини инкор этмади. У касаллик омикроннинг бошқа кичик турлари билан бир хил тарзда кечиши ҳамда мавжуд вакциналар ковиднинг барча турлари асоратларидан ҳимоя қилишини таъкидлади.

ЖССТ барча мамлакатларга ниқоб режимини қайтаришни тавсия қилади
14 июл 2022, 07:04

ЖССТ барча мамлакатларга ниқоб режимини қайтаришни тавсия қилади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти барча ҳукуматларни коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайишининг олдини олиш учун ҳаракат қилишга чақирди. Ниқоб режими, масофа сақлаш, тез-тез қўл ювиш, кўпчилик йиғилган жойлар ва ҳаво яхши айланмайдиган хоналардан қочиш тавсия этилди.

Дунёда коронавирус билан касалланиш икки ҳафта ичида 30 фоизга ошди — ЖССТ
7 июл 2022, 10:46

Дунёда коронавирус билан касалланиш икки ҳафта ичида 30 фоизга ошди — ЖССТ

ЖССТ сўнгги икки ҳафта ичида дунёда COVID-19 билан касалланиш сезиларли даражада ошганини эълон қилди. Асосан омикрон штаммининг мавжуд кичик турлари тарқалди, аммо янгилари ҳам аниқланган. Ташкилот бустер вакцинациянинг аҳамиятини эслатди.

Ўзбекистонга қарийб 2 млн доза Pfizer вакцинаси келтирилди
4 июл 2022, 15:46

Ўзбекистонга қарийб 2 млн доза Pfizer вакцинаси келтирилди

Душанба куни COVAX дастури доирасида Ўзбекистонга қарийб 2 млн доза Pfizer вакцинаси келтирилди.

Энг кўп ўқилган хабарлар | Сўнгги янгиликлар


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг