Коронавирус

Pfizer`нинг бустер дозаси Омикрон штаммидан янада яхшироқ ҳимоя қила олади — ишлаб чиқарувчи
9 декабр 2021, 18:20

Pfizer`нинг бустер дозаси Омикрон штаммидан янада яхшироқ ҳимоя қила олади — ишлаб чиқарувчи

Pfizer-BioNTech компанияси коронавируснинг Omicron штаммидан ҳимоя қила оладиган учинчи доза устида ишламоқда. Ушбу доза билан эмлаш антитаначалар ҳимоясини дастлабки икки дозага нисбатан 25 бараварга оширади. Pfizer мутасадди ташкилотлар рухсат бергач, 2022 йилдан Omicron`га қарши 4 млрд бустер доза ишлаб чиқаришни режа қилган.

Зангиота 1-сон шифохонасида 11 ойда 422 нафар чақалоқ дунёга келган
7 декабр 2021, 15:59

Зангиота 1-сон шифохонасида 11 ойда 422 нафар чақалоқ дунёга келган

Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори ўринбосари Ҳилола Алимова йил давомида марказда 422 нафар чақалоқ дунёга келганини маълум қилди. Ҳозирги кунда яна 64 нафар ҳомиладор аёл даволанмоқда, уларнинг 3 нафари реанимация бўлимида. Қолаверса, шифохонада 7 нафар чақалоқ ва 18 ёшгача бўлган 97 нафар бола даво муолажаларини олмоқда.

АҚШ Ўзбекистонга яна 300 минг доза Pfizer вакцинасини юборди
6 декабр 2021, 22:27

АҚШ Ўзбекистонга яна 300 минг доза Pfizer вакцинасини юборди

Ўзбекистон COVAX дастури доирасида АҚШдан яна 300 минг доза Pfizer вакцинасини қабул қилди.

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси коронавируснинг «Omiсron» штаммини юқтириб олди
3 декабр 2021, 17:52

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси коронавируснинг «Omiсron» штаммини юқтириб олди

Жанубий Кореяга Нигериядан ташриф буюрган эр-хотин ва уларни кутиб олган Ўзбекистон фуқаросида коронавируснинг «Omiсron» штамми аниқланди. Кореяликлар 270 га яқин киши билан мулоқотда бўлгани, Ўзбекистонлик фуқаро эса ташхис қўйилишидан бир кун аввал 400 киши йиғилган диний муассасага боргани айтилмоқда.

Янги йил байрамини оила даврасида нишонлаш тавсия этилди
1 декабр 2021, 14:53

Янги йил байрамини оила даврасида нишонлаш тавсия этилди

Республика махсус комиссияси ўзбекистонликларга янги йил байрамини оила даврасида нишонлашни тавсия этди.

Германия, Буюк Британия, Италия, Миср ва бошқа давлатлардан келганлар карантинга жойлаштирилади
1 декабр 2021, 13:46

Германия, Буюк Британия, Италия, Миср ва бошқа давлатлардан келганлар карантинга жойлаштирилади

Республика махсус комиссияси қарори билан Бельгия, Буюк Британия, Германия, Исроил, Италия, Миср ва бошқа айрим давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётганлар ўн кун давомида мажбурий уй карантини ёки ўз ҳисобларидан меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади. Хориж давлатларидан мамлакатга келувчиларнинг барчаси коронавирусга ПЗР тест натижаси манфий кўрсаткичга эга маълумотномага эга бўлиши лозим.

Ўзбекистон 10 та давлат билан халқаро авиақатновларни тўхтатди
1 декабр 2021, 13:31

Ўзбекистон 10 та давлат билан халқаро авиақатновларни тўхтатди

Коронавируснинг янги «омикрон» штамми Ўзбекистонга кириб келишининг олдини олиш учун Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Лесото, Эсватини, Танзания ва Гонконг халқаро авиақатновлар тўхтатилди. Мазкур давлат фуқаролари ва сўнгги 2 ҳафта ичида ушбу давлатларда бўлганлар Ўзбекистон ҳудудига киритилмайди.

ЖССТ янги коронавирус штаммининг умумий глобал хавфини жуда юқори деб баҳолади. У ҳозиргача «енгил аломатлар» билан кузатилган
30 ноябр 2021, 10:13

ЖССТ янги коронавирус штаммининг умумий глобал хавфини жуда юқори деб баҳолади. У ҳозиргача «енгил аломатлар» билан кузатилган

ЖССТ коронавируснинг омикрон варианти билан боғлиқ умумий глобал хавфни жуда юқори деб баҳолади. Бу икки йиллик пандемиядан кейинги иқтисодий тикланишни хавф остида қолдириши мумкинлиги айтилмоқда. Омикрон штамми ҳозиргача «енгил аломатлар» билан кузатилган ва уни уй шароитида даволашга муваффақ бўлишган. ЖССТга кўра, аввал COVID-19 билан оғриган беморларнинг янги штамм билан зарарланиш эҳтимоли юқори.

ЖССТ COVID`нинг янги штаммини Омикрон деб номлаб, уни «хавотирли вариант» деб эълон қилди
27 ноябр 2021, 15:52

ЖССТ COVID`нинг янги штаммини Омикрон деб номлаб, уни «хавотирли вариант» деб эълон қилди

ЖССТ Жанубий Африкада аниқланган коронавируснинг B.1.1.529 штаммини «хавотирли вариант» деб таснифлади. Ташкилот унга Омикрон деб ном бериб, уни вируснинг бошқа шаклларига қараганда тезроқ тарқалиши мумкинлигини қайд этди. 27 ноябрь ҳолатига вируснинг янги штамми 100 та ҳолатда қайд этилган.

Африкада коронавируснинг янги, тезроқ тарқалувчи штамми аниқланди. ЖССТ янги штамм юзасидан фавқулодда йиғилиш чақирди
26 ноябр 2021, 17:33

Африкада коронавируснинг янги, тезроқ тарқалувчи штамми аниқланди. ЖССТ янги штамм юзасидан фавқулодда йиғилиш чақирди

ЖССТ дастлаб Жанубий Африка ва Ботсванада аниқланган ва кутилганидан кўра тезроқ тарқалаётган коронавируснинг янги штаммини муҳокама қилиш учун фавқулодда йиғилиш чақирди. FT`нинг хабар беришича, ҳозирда янги штамм жами 82 кишида қайд этилган.

«Спутник V» билан эмланганларнинг атиги 31 фоизида антитаначаларнинг етарли даражаси сақланиб қолган — тадқиқотлар
26 ноябр 2021, 10:02

«Спутник V» билан эмланганларнинг атиги 31 фоизида антитаначаларнинг етарли даражаси сақланиб қолган — тадқиқотлар

Аргентиналик олимларнинг кузатувларига кўра, олти ой муддатда «Спутник V» билан эмланганларнинг атиги 31 фоизида COVID-19 га иммун жавоб бериш учун етарли миқдорда антитаначалар сақланиб қолган.

Ниқоб тақиш COVID-19`га чалиниш хавфини 53% гача қисқартиради — Глобал тадқиқотлар
22 ноябр 2021, 13:12

Ниқоб тақиш COVID-19`га чалиниш хавфини 53% гача қисқартиради — Глобал тадқиқотлар

Дунё бўйлаб ўтказилган тадқиқотлар натижалари COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари ниқоб тақиш натижасида 53 фоизгача ва жисмоний масофа сақлаш орқали 25 фоизгача камайишини кўрсатди. Тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра, ниқоб тақиш, ижтимоий масофаланиш ва қўлларни ювиш амалиёти вакцинация дастурлари билан параллель равишда давом эттирилиши зарур.

Коронавирусга қарши қўшимча доза билан эмлашга рухсат берилди
22 ноябр 2021, 10:06

Коронавирусга қарши қўшимча доза билан эмлашга рухсат берилди

Ўзбекистонда тўлиқ эмлаш курсини тамомлаган фуқароларга коронавирусга қарши ихтиёрий бустер доза билан эмлашга рухсат берилди.

Меҳнат вазирлиги эмланмаган ходимларни ишдан четлатиш тартибини тушунтирди
20 ноябр 2021, 13:42

Меҳнат вазирлиги эмланмаган ходимларни ишдан четлатиш тартибини тушунтирди

Меҳнат вазирлиги иш берувчиларга вакцина олмаган ходимларини ишдан четлаштириш тартибини тушунтирди. Унга кўра, ходимдан эмлашни рад этиш бўйича ёзма ариза олинади. Агар у ёзма ариза беришдан бош тортса, далолатнома тузилади. Соғлиғи ҳолатига кўра эмланмайдиганлар масофавий иш режимига ўтказилиши мумкин.

Коронавирусга қарши эмланувчиларнинг 75 фоиздан ортиғи вакцинанинг биринчи дозасини олди
19 ноябр 2021, 12:25

Коронавирусга қарши эмланувчиларнинг 75 фоиздан ортиғи вакцинанинг биринчи дозасини олди

18 ноябрда Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 297 753 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Шу кунгача биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 75,3 фоизни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистонда эмланишдан бош тортган 26 мингдан ортиқ ходим ишдан четлатилди
19 ноябр 2021, 10:11

Ўзбекистонда эмланишдан бош тортган 26 мингдан ортиқ ходим ишдан четлатилди

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари ва бюджет ташкилотларида эмланишдан бош тортган жами 26 008 нафар шахслар ишдан вақтинчалик четлатилди. Яна 2 225 та холатда иш берувчига нисбатан жарима чораси, 175 та объектга нисбатан эса фаолиятини вақтинчалик муддатга тўхтатиш чораси қўлланилди.

USAID Ўзбекистонга COVID-19 билан курашиш учун қўшимча 2,5 млн доллар ажратди
12 ноябр 2021, 12:22

USAID Ўзбекистонга COVID-19 билан курашиш учун қўшимча 2,5 млн доллар ажратди

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги Ўзбекистонга қўшимча 2,5 млн доллар ажратди. Бу маблағ дори воситалари сифатини таъминлаш ва мамлакатда вакцинага нисбатан ишончсизликни бартараф этиш учун сарфланади.

ЖССТ коронавирус пандемиясини енгиб ўтишнинг шартларини маълум қилди
11 ноябр 2021, 09:36

ЖССТ коронавирус пандемиясини енгиб ўтишнинг шартларини маълум қилди

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебреисус вакцинация ёрдамида COVID-19 пандемиясини енгиб ўтишининг учта асосий шартини санаб ўтди.

Сингапурда эмланишдан бош тортган коронавирус беморларига тиббий хизматлар пулли бўлади
10 ноябр 2021, 09:53

Сингапурда эмланишдан бош тортган коронавирус беморларига тиббий хизматлар пулли бўлади

Сингапур ўз хоҳиши билан COVID-19`га қарши эмланишдан бош тортганларга вирусни даволаш билан боғлик тиббий тўловларни тўлашни тўхтатади. Мамлакатда ҳозирда эмланмаган одамлар интенсив стационар ёрдамга муҳтож бўлганларнинг аксариятини ташкил қилмоқда.

COVID-19 га қарши кураш харажатлари 3 трлн сўмдан 4,3 трлн сўмга етказилди
9 ноябр 2021, 22:54

COVID-19 га қарши кураш харажатлари 3 трлн сўмдан 4,3 трлн сўмга етказилди

Эпидемиологик вазият ёмонлашганлиги сабабли COVID-19 га қарши кураш тадбирлари учун ажратиладиган маблағлар миқдори қайта кўриб чиқилди ва кўзда тутилган 3 трлн сўмдан 4,3 трлн сўмга етказилди. Қўшимча маблағлар республика бюджетидан ажратиб келинмоқда.

Энг кўп ўқилган хабарлар | Сўнгги янгиликлар


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг