Ўзбекистонда якшанба куни аниқланган COVID-19 билан боғлиқ ҳолатлар 389 тани ташкил этмоқда. Бу шанба куни қайд этилган ҳолатлардан 20 тага кўп (369). Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.

Пандемия бошланганидан бери аниқланган ҳолатларнинг умумий сони 200 730 га етди.

9 январь куни энг кўп янги касалланиш ҳолатлари Тошкент шаҳри (193 та), Тошкент вилояти (51 та) ва Самарқанд вилоятига (44 та) га тўғри келди.

Кун давомида яна 3 киши коронавирусдан вафот этган. Ҳозирда коронавирус қурбонлари сони жами 1497 нафарни ташкил қилмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавируснинг «омикрон» штамми аниқлангани хабар қилинганди. Шу сабабли Ўзбекистонда карантин чоралари яна кучайтирилиши айтилганди.