12 декабрь куни Ўзбекистонга Хитойдан 1 млн доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси томонидан юборилган вакциналар республика аҳолисини эмлаш кўламини кенгайтириб, пандемия шароитида мамлакатда оммавий иммунитет ҳосил қилишга хизмат қилади, дейилади хабарда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 49 млндан ошди. Вакциналарнинг турлари бўйича ҳолат қуйидагича:

  • 2 404 480 дозаси AstraZeneca;
  • 37 789 938 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
  • 1 341 790 дозаси «Sputnik V»;
  • 3 000 060 дозаси Moderna;
  • 2 316 600 дозаси Pfizer/BioNTech;
  • 1 976 000 дозаси Sinovac;
  • 207 500 дозаси Sputnik Light.

Шундан 36 млн дозадан кўпроғи эмлаш жараёнларида қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Ўзбекистонга 200 минг доза Sputnik Light вакцинаси келтирилгани хабар қилинганди. Шунингдек, АҚШ Ўзбекистонга яна 300 минг доза Pfizer вакцинасини юборганди.