10 январь куни коронавирус бўйича кунлик касалланишлар сони 425 тага етди, бу олдинги кунга нисбатан 36 тага кўп (389), дея хабарбермоқда ССВ.

Шу билан Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони жами 201155 нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатларининг энг кўпи (223 нафари) Тошкент шаҳрида — коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.️

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, умумий вафот этганлар сони 1501 нафарни ташкил қилмоқда.

Касалликдан тузалганлар эса жами 197 308 нафарга етиб, умумий соғайиш кўрсаткичи 98%га тенг бўлиб турибди.

Бундан ташқари, кеча Ўзбекистонда 140 844 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланган.