Сешанба куни Ўзбекистонда кунлик касалланишлар сони 600 тадан ошди, вазият хавотирли тус олмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

11 январь куни касалланганлар сони кескин ортиб (604 нафар), олдинги кунга (425 нафар) нисбатан яна 179 нафарга кўпайди.

Бу каби 600 дан ортиқ касалланишлар сони охирги марта 16 сентябрь кунида аниқланган эди (624 нафар).

Бундан ташқари яна 4 нафар бемор вафот этди. Олдинги кун ҳам 4 киши коронавирус қурбонига айланган эди. Ҳозирда умумий ҳисобда 1505 киши мазкур касалликдан вафот этган.

Янги касалланиш ҳолатларининг ярмидан кўпи (331 нафари) Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.