дайжест

«Мақсадимиз — ҳар бир хонадонга, ҳар бир инсонга етиб бориш». Президент Тошкентдаги маҳалла аҳлини Наврўз байрами билан табриклади (+фото)

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги «Дилбулоқ» маҳалласида бўлиб, маҳалла «еттилиги» ва аҳоли томонидан ташкил этилган корхоналар фаолияти билан танишди. Шунингдек, фуқароларни яқинлашиб келаётган Наврўз байрами билан табриклади. Фото.


дайжест

Тошкентдаги Ёшлар боғи лойиҳаси қандай кўринишда? (фото)

Сергели туманида 75 гектар майдонда 92 млн долларли Ёшлар боғи қурилмоқда. У ҳудуд жиҳатдан «Янги Ўзбекистон» боғидан сўнг иккинчи ўринда туради. Унда хиёбонлар, амфитеатр, дам олиш жойлари, экстремал спорт майдончалари ва ижарага бериладиган томорқалар бўлади. Лойиҳани якунлаш муддати — 2026 йил.


дайжест

Тошкентда ҳаво сифатини мониторинг қилувчи Air Tashkent портали ишга тушди

Энди Тошкентдаги ҳаво сифатини Air Tashkent порталида ҳам кузатса бўлади. Ҳокимлик ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти пойтахтга 10 та ҳаво сифатини назорат қилувчи станция ўрнатди (режада яна 30 та). Шунингдек, сайтда Тошкентда бўлган ёнғинлар, қозонхоналар манзили ва бошқа маълумотлар бор.


дайжест

АҚШда асли ўзбекистонлик эркак собиқ хотинини отиб, ўз жонига қасд қилди

АҚШда асли ўзбекистонлик эркак аввал собиқ хотинини, сўнг ўзини отиб ташлади. Улар Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчилари бўлган. Собиқ турмуш ўртоқлардан 10 ва 12 ёшли икки фарзанди қолди.


дайжест

Логопед Дилором Жабборовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Логопед Дилором Жабборованинг дудуқланган болани сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга уринган ҳолати ўрганилиб, усул «илмий асосланмаган ва педагогика қоидаларига зид» деб топилди. Шунингдек, у алдаш ва одамлар ишончини суиистеъмол қилишда айбланиб, фирибгарлик бўйича жиноий иш очилди.


дайжест

«Ўзбекнефтгаз»нинг Petroleum Technology Group`га ўтказилган «заправка»лари қанча турарди?

Данияр Камиловнинг Petroleum Technology Group компаниясига тегишли 80 та «Ўзбекнефтгаз» ёқилғи қуйиш шохобчаларининг нархи камида 100 миллион долларни ташкил қилиши мумкин (ер нархидан ташқари). Давактив ва «Ўзбекнефтгаз» ҳалигача келишув тафсилотларини ошкор қилмади.


дайжест

Бошловчи ва актёр Олим Ҳожишарипов 58 ёшда вафот этди

«Гап йўқ. Маслаҳат» ҳажвий кўрсатуви бошловчиси Олим Ҳожишарипов хасталик сабаб 58 ёшида вафот этди.


дайжест

АҚШда асбестдан фойдаланиш тақиқланди

АҚШ ҳукумати саратон касаллигини келтириб чиқарувчи асбест минералидан фойдаланиш тўлиқ тақиқланишини эълон қилди. Ҳар йили мамлакатда 40 мингга яқин одам асбест билан боғлиқ касалликлардан вафот этади.


дайжест

Тошкент дунёнинг ҳавоси энг ифлос пойтахтлари йиллик рейтингида 22-ўринни эгаллади

Тошкент 2023 йилда дунёнинг ҳавоси энг ифлос пойтахтлари рейтингида 22-ўринни эгаллади. IQAir маълумотларига кўра, шаҳарда PM2,5`нинг ўртача йиллик даражаси ЖССТ тавсияларидан 5−7 баравар юқори бўлган.


дайжест

Тошкент вилоятида 7 ёшли қиз аммаси калтаклагани оқибатида вафот этди

Бўка туманида аёл қарамоғига топшириб кетилган жиянини дарс тайёрламагани учун ўласи қилиб калтаклади. У жароҳати сабаб уч кун ўтиб шифохонада вафот этди. Аёл қамоққа олинган. Қизнинг ота-онаси Россияда экани аниқланди.


дайжест

Ўзбекистон энг бахтли давлатлар рейтингида 47-ўринни эгаллади

Ўзбекистон World Happiness Report`нинг энг бахтли мамлакатлар рейтингида 7 поғона кўтарилиб, 47-ўринни эгаллади. Мамлакат МДҲ давлатлари орасида энг юқори бахт даражасига эга. Ўзбекистонликларнинг энг бахтлилари кексалар, энг бахтсизлари эса 30−44 ёшдагилардир (аксар мамлакатларда бунинг тескариси).


дайжест

Қўқон аэропорти 1 апрелдан ўз фаолиятини тиклайди

Қўқон аэропортини реконструкция қилиш ишлари якунланди. 20 март куни аэропорт биринчи техник парвозни қабул қилди, мунтазам парвозлар эса 1 апрелдан бошланади. Аэропорт 2001 йилдан бери фуқаролик самолётлари учун ёпилган ва ҳарбий ҳаво кучлари томонидан фойдаланилган.


дайжест

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида иккита яширин ерости йўли аниқланди

Қирғизистоннинг Андижон билан чегарадош ҳудудида 2 та яширин ерости йўли аниқланди. Йўлаклардан товар-моддий бойликларни бир давлатдан бошқа давлатга олиб ўтишда фойдаланилган.


дайжест

Ҳафта охири ёғингарчиликсиз ва илиқ ўтиши кутилмоқда

Наврўз байрамида ёғингарчилик кузатилиб, ҳарорат пасайса-да, 23−24 март кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудида қуёшли об-ҳаво бўлади. Ҳарорат кундузи +17…+20, баъзи жойларда 22 даража илиққачани ташкил этади.


дайжест

Даврон Хидоятов ва Александр Сахапов «Ўзавтосаноат» раҳбари ўринбосарлари бўлди

Даврон Хидоятов «Ўзавтосаноат» бошқарув раисининг инновация ва инвестициялар бўйича ўринбосари, Александр Сахапов эса сотувни ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Хидоятов ўтган ҳафта 2021 йилдан буён ишлаб келаётган Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимидан кетганди.


дайжест

Хoliqjon Vines ва унинг шериклари йўл белгисига қасддан шикаст етказгани учун қамалди

Ижтимоий тармоқларда Хoliqjon Vines тахаллуси билан танилган вайнер Холиқжон Самадов 7 суткага, унинг шериклари эса 5 суткага қамалди. Улар Бухорода автомобилда йўл белгисига қасддан шикаст етказиш ҳолати тасвирланган видео тарқатган.


дайжест

Тошкентда BMW бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди

Юнусобод туманида BMW ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи ва йўловчи шифохонага ётқизилди.


дайжест

Президент МСК раиси Зайниддин Низомхўжаевга хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси унвонини берди

Марказий сайлов комиссияси раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Зайниддин Низомхўжаев таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан «Хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан тақдирланди.


дайжест

«Қайсидир корхона фикри билан бирданига чеклов киритилмайди». Рақобат қўмитаси — BYD импортини чеклаш сўрови ҳақида

Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев BYD компанияси Ўзбекистон ҳукуматидан электромобиллар импортини чеклашни сўраганига изоҳ берди. «Қайсидир хўжалик субъекти фикри билан бирдан чеклов қабул қилинмайди, мувозанатли қарор қабул қилинади», — деди у. Қўмита ўз таклифини бериши айтилди.


дайжест

Президент «Мурувват» имконияти чекланган болалар интернат уйига ташриф буюрди (фото, видео)

Президент Тошкент шаҳридаги ногиронлиги бўлган болалар учун 1-сонли «Мурувват» интернат уйига ташриф буюрди. Бу ерда 299 нафар бола васийликка олинган, 334 нафар ходим ишлайди. Шавкат Мирзиёев болалар билан суҳбатлашиб, уларнинг ҳаётда ўрин топишига шароит ва кўмак кўрсатилишига ишонтирди.


дайжест

Россиялик спорт шарҳловчиси Василий Уткин вафот этди

Россиялик журналист ва спорт шарҳловчиси Василий Уткин 52 ёшида вафот этди. Ўлимининг дастлабки сабаби сифатида ўпка эмболияси — ўпка артериясида ҳосил бўлган тромб кўрсатилмоқда.


дайжест

Назарбоевнинг жияни Самат Абиш январдаги намойишлар бўйича шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарининг собиқ биринчи ўринбосари, собиқ президент Назарбоевнинг жияни Самат Абиш 2022 йил январидаги намойишлар бўйича саккиз йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд унинг болалари борлиги ва пушанмонлигини енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида тан олди.


дайжест

Рақобат қўмитаси «Ўзбекнефтгаз» «заправка»ларининг хусусийлаштирилиши масаласини ўрганмоқда

Рақобат қўмитаси UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғи хусусийлаштирилиши бўйича келишувни ўрганаётганини маълум қилди. Қўмита расмийси бозор концентрациясига таъсир қилувчи битимлар олдидан қўмита розилиги олиниши кераклиги, лекин қонунчиликда баъзи истиснолар борлигини айтди.


дайжест

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (21−24 март)

7 та кинопремьера, савдо марказлари ва боғлардаги байрам тадбирлари, болалар учун шоулар, театрдаги спектакллар, кўргазмалар, юмористик тадбирлар, ижодий маҳорат дарслари, Наврўз байрами ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


дайжест

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Ўзбекистонда 21−27 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг бир қанча ҳудудида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Қамчиқ довонида қор ёғиши мумкин.


дайжест

Янги вагонлар ишлаб чиқиш бўйича дизайнер ва муҳандислар ўртасида танлов эълон қилиш керак — президент

Президент Ўзбекистонда электропоездлар ва метро поездлари ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди, поездлар дизайнини ўзгартириб, йўловчиларга қулайликни оширишни буюрди. «Ўзбекистон темир йўллари» раҳбари ушбу поездлар импорт қилинаётганларидан анча арзон эканини айтди.