19 март куни бошловчи ва актёр Олим Ҳожишарипов 58 ёшда вафот этди. Бу ҳақда унинг бир қатор ҳамкасб ва яқинлари Facebookъда пост қолдирди.

Тележурналист ва актёр Ҳусниддин Эргашев «бешафқат ўлим қадрдон акамизни орамиздан олиб кетди. Узоқ йиллар давомида сермаҳсул ишладик. Такрорланмас ролларингиз ва самимийлигингиз хотирамизда сақланиб қолади», дея изоҳ ёзди.

Актёр ва бошловчи Анвар Салимов ҳам пост орқали марҳум дўстини хотирлаган.

Шунингдек, «Тузалиб кетишларини яна ижодга қайтишларини жуда истардик. Аммо ўлим ҳақ экан, муборак кунлар насиб қилди. Жойлариз жаннат бўлсин, Аллоҳ раҳматига олсин. Ҳаммага кулги, позитив кайфият улашиб юрардилар…», дейилади бошловчи Саида Ҳайбатова ёзиб қолдирган постда.

Режиссёр Бурхан Шарапов ҳам дўсти ва курсдошининг вафоти бўйича қайғули изоҳ ёзиб, у билан бирга тушган суратларини улашди.

Маълумотларга кўра, Олим Ҳожишарипов бир неча йиллардан бери саратон билан курашиб келган.

У телеканалларда фаолият юритган вақтида ҳажвий «Гап йўқ. Маслаҳат» кўрсатувида бошловчилик қилган.