Ўзгидромет хизмати агентлиги 21−27 март кунлари Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфини эълон қилди.
Хусусан, 2024 йил 21−27 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Шунингдек, 2024 йил 21 март куни А-373 Тошкент — Ўш автойўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 18 — 23 м/с гача кучайиши оқибатида автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келишига олиб келиши мумкин.