23−24 март кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

20−22 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ўрта денгиздан нам ҳаво кириб келади. Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 20−21 март кунлари баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин.

20 мартда республиканинг кўп ҳудудларида жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати +19…+24 даража илиқ атрофида, жанубда +27…+29 даража илиққача бўлади.

21−22 март кунлари ҳарорат аста-секин пасаяди, 22 мартга келиб +10…+15 даража илиққача бўлади. 20−21 мартда баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда баъзида 25−28 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Шанба, якшанба кунлари ҳарорат кечалари салқинроқ бўлади: +5…+8 даража илиқ атрофида. Кундуз кунлари эса ҳарорат яна кўтарила бошлайди ва +17…+20 даража илиқни, баъзи жойларда 22 даража илиққачани ташкил этади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 20−22 март кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Пойтахтда 20 мартда кечга томон ва 21−22 март кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 21 мартда шамол тезлиги 15−17 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат чоршанба куни кундузи +21…+23 даража, 21 мартда 15−17 даража, 22 мартда +12…+14 даража, кечалари +9…+12 даража атрофида бўлади.

23−24 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +6…+8 даража, кундуз кунлари +17…+20 даража илиқ бўлади.