Пайшанба куни эрталаб Тошкентни кучли қор бўрони қоплади. Ўзгидромет республика ҳудудига совуқ ҳаво массаси кириб келиши ва айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди. Бироқ қор ёғишининг интенсивлиги пойтахт аҳолиси учун кутилмаган ҳолат бўлди.

Ярим соат ичида шаҳар оқ қорга бурканди. Кўриш даражаси бироз вақтга ёмонлашди. Айрим чорраҳаларда светофор ишламай қолди, оқибатда тирбандликлар юзага келди.

Турли ҳудудларда дарахт шохлари қулади. Хусусан, «Содиқ Азимов» кўчасида катта дарахт тўхтаб турган машина устига тушди.

«Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин қор билан қопланган Тошкентни суратларга муҳрлади.

Фото

баҳорги қор, тошкент

баҳорги қор, тошкент

баҳорги қор, тошкент

баҳорги қор, тошкент

баҳорги қор, тошкент

баҳорги қор, тошкент

баҳорги қор, тошкент

баҳорги қор, тошкент

баҳорги қор, тошкент

баҳорги қор, тошкент

баҳорги қор, тошкент

баҳорги қор, тошкент

баҳорги қор, тошкент

Фото: «Новости от Насимова».Фото: «Новости от Насимова».

баҳорги қор, тошкент

баҳорги қор, тошкент