14 март куни соат 09:49 да Фарғона вилояти Қува туманида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Зилзила магнитудаси 3,3 га тенг. Чуқурлик — 10 км. Эпицентр эса Тошкентдан 259 км жануби-шарқда. Ер қимирлаши Марҳамат туманда 2−3 балл, Шаҳрихон, Асака, Қува, Олтинкўл туманларида эса 2 балл кўринишида сезилди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида охирги марта Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида соат 00:33 ва 00:34 да 4,4 ҳамда 4,6 магнитудали зилзилалар қайд этилганди.