Ўзгидромет хизмати агентлиги 15−20 март кунлари Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфини эълон қилди.
Кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли кўчки республиканинг тоғли, жумладан, қуйидаги ҳудудларида кузатилади:
- Қашқадарё вилояти: Дехқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон,Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшробод, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.