Феврал ойи якуни бўйича Ўзбекистон аҳолининг инфляцион кутилмалари кетма-кет иккинчи ой пасайди, дея хабар берди Марказий банк. Аҳоли кейинги 12 ойда нархлар ўртача 13 фоизга (январга нисбатан -0,1 фоиз) ошишини, тадбиркорлар эса 12,7 фоизга ошишини кутмоқда.

инфляцион кутилмалар, инфляция

Энг пессимистик инфляцион кутилмалар Самарқандда қайд этилган. Ҳудуд аҳолиси инфляция 15,8 фоиз (+1,1 фоиз) даражасида бўлишини кутмоқда, бироқ бизнеснинг прогнозлари 16 фоизгача (-1,1 фоиз) яхшиланган. Тошкент шаҳри аҳолиси ва тадбиркорлик субектлари ҳам нархлар ўсишининг юқори суръатларини кутмоқда — 15,7 фоиз (+1 фоиз) ва 15,1 фоиз (+0,4 фоиз). Сирдарё вилоятида ҳам кутилмалар юқори бўлиб турибди — 13,8 фоиз (+0,3 фоиз) ва 13,4 фоиз (+1,3 фоиз).

Энг оптимистик кутилмалар Қорақалпоғистонда: аҳоли орасида 9,7 фоиз (-1,5 фоиз), тадбиркорлик субъектлари орасида эса 9,6 фоиз (-1,7 фоиз).

инфляцион кутилмалар, инфляция

Валюта курсинининг ўзгариши февраль ойидаги сўровларда ҳам нархларнинг ошишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган асосий омил сифатида қолган: аҳоли ўртасида — 56 фоиз (январда 55 фоиз эди), тадбиркорлар ўртасида 59 фоиз (57 фоиз).

Аҳоли ўртасида кейинги 12 ойда нархларнинг ошишига ёқилғи ва энергия нархининг ошиши таъсир қилади, деб ҳисобловчи респондентлар улуши сезиларли ошди — 54 фоиз (49 фоиз).

инфляцион кутилмалар, инфляция

Бизнес ҳам инфляцияга ёқилғи ва энергия ресурслари (49 фоиз, январда 43 фоиз эди), коммунал хизматлар нархи (37 фоиз, январда 35 фоиз эди), транспорт харажатлари ошиши (35 фоиз, январда 33 фоиз эди) нархларининг ошишига энг кўп таъсир қилади, деб ҳисобламоқда.

Ой давомида пенсионерларнинг кейинги 12 ой давомидаги инфляцияга нисбатан кутилмалари ижобий тарафга ўзгарди, улар нархларнинг ўртача 13,2 фоизга (январда 15,2 фоиз эди) ошишини кутмоқда, тиббиёт соҳаси ходимларининг прогнозлари эса 12,8 фоиздан 15,5 фоизгача ёмонлашган.

инфляцион кутилмалар, инфляция

Инфляцион кутилмалар даромадлари 10−15 млн сўм (13,9 фоиздан 14,2 фоизгача) ва 15 млн сўмдан юқори (15,9 фоиздан 16,1 фоизгача) бўлган аҳоли гуруҳлари орасида ўсишда давом этмоқда. Қолган даромадли пастроқ гуруҳларда нархларнинг ошиши бўйича кутилмалар пасайган.