Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) таҳлилига кўра, февраль ойида автомобиль бозорида фаоллик пасайган.

Ўтган ойда ЙҲХХ томонидан 115 мингга яқин барча турдаги автомобиллар сотуви қайд этилган, бу январь ойига нисбатан 20,4 фоизга, ўтган йилнинг февралига нисбатан эса 6,3 фоизга кам ҳисобланади.

автобозор, автомобиллар бозори, итим

Енгил автомобилларнинг савдо ҳажми 109,7 минг донани ташкил этди. Ой давомида пасайиш 14 фоизни, йиллик ҳисобда эса 5,6 фоизни кўрсатди (2022 йил февралига нисбатан 0,4 фоизга кам).

Талаб энг кўп бирламчи бозорда пасайган, бу ерда 26,2 минг енгил автомобиль сотилган, бу январдаги сотувдан 16,8 фоизга кам дегани. Шу билан бирга, ўтган йилнинг февраль ойига келиб янги автомобилларга бўлган талаб 8,4 фоизга ошганди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги автомобиллар сотуви йил давомида 7,7 фоизга ошди, аммо январь ойига нисбатан 17 фоизга камайиб, 23,5 мингтага етди.

Йил давомида хорижий автомобиль бозори 15,6 фоизга ўсди — тахминан 2,7 мингта автомобиль, бироқ бу январь ойига нисбатан 22 фоизга кам.

Ой давомида иккиламчи бозорда 83,5 минг дона эскирган енгил автомобиллар сотилган, бу 2023 йилнинг январь ойига нисбатан 13 фоизга, февраль ойига нисбатан 9,2 фоизга кам ҳисобланади.

ИТИМ февраль ойида электромобилларга бўлган талаб камайганини қайд этди, бироқ уларнинг сотуви йил давомида уч баравар ошган.