»дайжест"

«Рус пропаганда телеканалларини Ўзбекистонда чеклаш керак». Фаоллар россиялик тарихчининг ўзбек миллати ҳақидаги фикрига муносабат билдирди

Россиялик тарихчи Михаил Смолин НТВ телеканалида «1917 йилгача ўзбек миллати бўлмаган» дея таъкидлади. Ўзбек жамоатчилиги бунга жавобан Россиянинг пропаганда телеканалларини чеклаш ва қарши чора кўриш кераклигини айтмоқда. Россия ТИВ Михаил Смолин фикрини «ғалати» деб атади.


»дайжест"

«Одамлар аниқ қўрқиб кетганди». Олмаота тунги зилзиладан қандай омон қолди? Гувоҳнинг кечинмалари

Кеча тунда Хитойда кучли зилзила содир бўлди. Унинг кучи Олмаотада 5 баллни ташкил қилди. Шаҳар аҳолиси ваҳима ичида кўчаларга югуриб чиқди, йўлларда тирбандликлар юзага келди. Олмаоталиклар тунда қандай омон қолгани — «Газета.uz» материалида. Биз воқеа гувоҳи билан суҳбатлашдик.


»дайжест"

Ўзбекистон-Хитой таълим форуми ёзувларида нега ўзбек тилидан фойдаланилмади? Вазирлик изоҳи

Пекинда ўтган Ўзбекистон-Хитой таълим форумидаги экран ва баннер ёзувларида ўзбек эмас, балки рус тилидан фойдаланилгани жамоатчиликда савол уйғотди. Олий таълим вазирлигининг «Газета.uz»га маълум қилишича, «қулайлик нуқтаи назаридан форумнинг расмий тили хитой ва рус тиллари этиб белгиланган».


»дайжест"

«Ундан воз кечилса, ҳаво тоза бўлиб қолмаса керак?» Ҳайдовчилар Аи-80 бензини тақиқланиши бўйича қандай фикрда?

Тошкент ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича берилган таклифлар орасида Аи-80 бензинини тақиқлаш ҳам бор. Бу маркадаги бензин бошқаларига қараганда арзонлиги сабабли оммабоп. Хўш, бу ўзгаришга ҳайдовчиларнинг муносабати қандай? «Газета.uz» бу бўйича сўровнома ўтказди.


»дайжест"

Андижон тумани собиқ ҳокимининг жазоси енгиллаштирилди

Андижон туманининг собиқ ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев бир йил аввал 2 йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилингани маълум бўлди. Бир ҳафта олдин суд уни муддатидан илгари (1 йилдан ортиқ) масъул лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосидан шартли озод қилди.


»дайжест"

Шавкат Мирзиёев Хитой ҳукумати раҳбари билан учрашди

Хитойга давлат ташрифи билан борган Шавкат Мирзиёев ХХР Давлат кенгаши бош вазири Ли Цян билан учрашди. Улар инфратузилмани модернизация қилиш, «яшил» энергетика, авиақатновлар ва сайёҳлик алмашинувини янада кенгайтириш кабиларни муҳокама қилди.


»дайжест"

Россияда мигрантлар ўтириб юришга мажбурлангани ҳолати назоратга олинди — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Екатеринбургдаги қурилиш объектларидан бирида ўтказилган рейд чоғида меҳнат патентига эга бўлмаган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олингани ҳақида хабар берди. Уларга ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатилиши қайд этилди.


»дайжест"

«Улар буни суиистеъмол қилишга ўтиб олди». Президент ерлар тўлиқ ўзлаштирилмагунча ҳокимларга саноат зоналарини кенгайтиришни тақиқлади

Президент ҳокимларга иқтисодий зоналардаги ерлар тўлиқ ўзлаштирилмагунича уларнинг майдонини кенгайтиришни ман қилди. Ўтган йили Наманган ва Бухоро вилоятлари ҳокимлари саноат зоналарида бўш ерлар кўп бўлишига қарамай, кенгайтирган. Аукциондаги савдоларда 59 фоизга яқин ер номинал қийматда сотилган.


»дайжест"

Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги 1 февралдан жорий этилади

Қонунчиликка амал қилиб ишлаётган тадбиркорларни аниқлаш ва рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги 1 мартдан эмас, 1 февралдан жорий этилиши белгиланди. Тадбиркорлар рейтинг доирасида 4 та тоифага ажратилади ва шунга мос равишда рағбатлантирилади.


»дайжест"

Ўзбек-қирғиз автозаводининг ишга туширилиши яна ортга сурилмоқда

Ўзбек-қирғиз қўшма автомобиль заводини ишга тушириш яна ортга сурилди. Қирғизистон иқтисодиёт ва савдо вазирининг сўзларига кўра, бунга об-ҳаво шароити сабаб бўлмоқда. Ишга туширишнинг янги муддати 2024 йилнинг биринчи ярми бўлиши мумкин.


»дайжест"

Ўзбекистон Хитойнинг CNPC корпорациясини ерости газ сақлаш сиғимларини барпо этишга жалб қилиши мумкин

Президент Хитойнинг CNPC нефть-газ корпорацияси раиси билан Ўзбекистонда ерости газ сақлаш сиғимларини барпо этиш ва газ етказиш тизимларини модернизация қилиш, замонавий бурғилаш технологияларини жорий қилиш каби масалаларни муҳокама қилди.


»дайжест"

Ўзбекистон стратегик хомашёни қайта ишлаш лойиҳаларида ОИИБдан кўмак кутмоқда

Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки раҳбари билан учрашувда стратегик хомашёни чуқур қайта ишлаш лойиҳалари ва ижтимоий аҳамиятга молик дастурларни молиялаштириш ҳажмини ошириш муҳимлигини қайд этди.


»дайжест"

Korean Air авиакомпанияси Сеул ва Тошкент ўртасидаги парвозларни тўхтатади

Жанубий Кореянинг Korean Air авиакомпанияси 1 мартдан Сеул — Тошкент — Сеул йўналиши бўйича рейсларни тўхтатади. Парвозлар 2008 йилда бошланганди. Компания ваколатхонасининг хабар беришича, бунга йўловчилар оқимининг камлиги сабаб бўлган.


»дайжест"

Блогер Отабек Сатторий баҳорда озодликка чиқиши мумкин

Қаршидаги манзил колонияда Отабек Сатторий билан учрашган «Эзгулик» жамияти аъзоси Абдураҳмон Ташанов блогер «апрель охири, майнинг бошларида» озодликка чиқиши мумкинлигини маълум қилди. Блогер озодликка чиққач, «тинчгина ахборот технологиялари соҳасида ишламоқчи» эканини айтган.


»дайжест"

Хитойда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Фото

Пекин шаҳри Тяньаньмэнь майдонидаги Халқ йиғинлари уйида Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Ўша ерда Хитой раиси Си Цзиньпин ва Шавкат Мирзиёевнинг музокаралари бошланди. Фото.


»дайжест"

Самарқанд шаҳри учун 94 та электробус 2024 йилнинг биринчи ярмида келтирилади

2024 йилда Самарқандга 94 та — биринчи чоракда 30 та, иккинчи чоракда 64 та электробус келтирилади. 6 та электробус ўтган йилнинг майида келган, қолганлари йил охиригача етказиб берилиши кутилганди. Шаҳарда автобус саройи реконструкция қилиниб, ҳайдовчилар малакасини ошириш маркази ташкил этилади.


»дайжест"

Хитой Эксимбанки Тошкентда минтақавий офис очишни режалаштирмоқда

Шавкат Мирзиёев ва Хитой Экспорт-импорт банки раиси ўртасидаги учрашувда банкнинг Тошкент шаҳрида минтақавий офис очиш ва бошқа режалари кўриб чиқилди. Бу банк Ўзбекистонга қарз берган энг йирик кредиторлардан бири ҳисобланади.


»дайжест"

ЖССТ Европа ва Марказий Осиёда қизамиққа қарши зудлик билан эмланишга чақирди

Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида қизамиқ билан касалланишнинг «ташвишли ўсиши» кузатилмоқда. ЖССТ шошилинч эмлаш ишларини олиб боришга чақирмоқда. Ўзбекистонда ўтган йили қизамиқ билан касалланиш бўйича 1026 та ҳолат қайд этилган бўлса, 2022 йилда кўрсаткич атиги саккизтани ташкил этган.


»дайжест"

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет 25−31 январь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди. Аввалроқ мамлакатнинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Волгабўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши ҳақида хабар берилганди.


»дайжест"

Тошкентдаги Матбуот уйининг реконструкцияси 2025 йилда битказилади — буюртмачи

Тошкентда «Газета корпуси» номи билан танилган Матбуот уйи реконструкция қилинмоқда. Ҳозирда бинонинг арйим қисмлари демонтаж қилинмоқда. Таъмирлаш ишларини 2025 йилда якунлаш режалаштирилган. Таъкидланишича, ишлар якунлангач, газета ва журналларнинг таҳририятлари бинога қайтарилади.


»дайжест"

Ўзбекистон ва Хитой ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 20 миллиард долларга етказмоқчи

Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари музокараларида Шавкат Мирзиёев ҳамкорларни Ўзбекистон давлат корхоналари ва банкларини хусусийлаштиришда иштирок этишга чақирди. Томонлар ҳудудлар кенгашини тузишга келишиб олди ва Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилишини тезроқ бошлаш муҳимлигини таъкидлади.


»дайжест"

Ўзбекистон ва Хитой ҳукуматлари ўртасида 15 дан ортиқ ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ва Хитой ҳукуматлари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, инсон ресурсларини ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, Хитойдан Европага темир йўл экспресслари йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва «Ҳаво ипак йўли»ни биргаликда қуриш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди.


»дайжест"

Антикоррупция агентлиги ССВнинг 435 млн сўмлик тендерида қонун талаблари бузилганини аниқлади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 435 млн сўмлик тендерида қонун талаблари бузилганини аниқлади. Аввалроқ «Газета.uz» мазкур тендер бир корхона таъсисчилари иштирокида ўтказилгани ҳақида ёзганди.


»дайжест"

Пекинда Ўзбекистон тасвирий ва халқ амалий санъати кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Пекиндаги Хитой санъати ва ҳунармандчилиги миллий музейида Ўзбекистон тасвирий ва халқ амалий санъати кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатга ташрифи вақтига тўғри келди. Кўргазмада замонавий рассомларнинг 50 та сурати ва ҳунармандлар маҳсулотлари намойиш этилмоқда.