Ўзгидромет агентлиги 25−31 январь кунлари содир бўлиши мумкин бўлган қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди.

Унга кўра, кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудлари, жумладан:

  • Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
  • Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.

Аввалроқ агентлик 24 январдан республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Волгабўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши туфайли мамлакат бўйлаб ёмғир ва қор ёғиши ҳақида маълумот берганди.