Жаҳон

Трамп тарафдорлари АҚШ Конгресси биносига бостириб киришди — асосий воқеалар
7 январ 2021, 10:20

Трамп тарафдорлари АҚШ Конгресси биносига бостириб киришди — асосий воқеалар

Жо Байденнинг АҚШ Конгрессидаги ғалабасини тасдиқлаш йиғилишида Трамп тарафдорлари бинога бостириб киришди. Тартибсизлик ва отишма натижасида бир киши вафот этди, бир неча полиция ходими жароҳатланди. Шаҳарда пайшанба эрталабигача комендантлик соати эълон қилинди.

Жек Ма атайлаб яширинаётган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда
6 январ 2021, 16:05

Жек Ма атайлаб яширинаётган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда

4 январь куни Alibaba асосчиси Жек Манинг ғойиб бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқала бошлади. У сўнгги икки ой давомида оммага кўриниш бермаган. CNBC бошловчиси Дэвид Фабернинг айтишича, у ғойиб бўлмаган ва Ханчжоудаги штаб-квартирада яширинган бўлиши мумкин.

Тожикистонда электр энергияси таъминоти бўйича чеклов ўрнатилди
6 январ 2021, 13:40

Тожикистонда электр энергияси таъминоти бўйича чеклов ўрнатилди

Тожикистонда 5 январдан бошлаб соат 23:00 дан қишлоқ хўжалиги бор бўлган туманларда, кўп қаватли бинолари йўқ жойларда электр энергияси таъминоти тўхтатиб қўйилади. Уйларда эрталаб соат 6 гача электр энергияси бўлмайди.

Буюк Британияда аниқланган COVID-19 янги штамми ҳозиргача 41 та мамлакатга етиб борган
6 январ 2021, 13:23

Буюк Британияда аниқланган COVID-19 янги штамми ҳозиргача 41 та мамлакатга етиб борган

Буюк Британияда аниқланган коронавируснинг янги штамми ЖССТ хабарига кўра, ҳозирда 41 та мамлакат ҳудудларида аниқланган. Бироқ ушбу штамм ҳозирда ягона эмас, илк бор Жанубий Африкада аниқланган яна бир штамм ҳам ҳозирда 7 та мамлакатга етиб борган.

Гонконгда миллий хавфсизлик қонуни бўйича 50 га яқин мухолифатчи ҳибсга олинган
6 январ 2021, 12:51

Гонконгда миллий хавфсизлик қонуни бўйича 50 га яқин мухолифатчи ҳибсга олинган

Гонконгда 50 га яқин фаоллар ва собиқ депутатлар миллий хавфсизлик қонунларини бузганликда гумон қилиниб ҳибсга олинган. Ҳибсга олишлар оппозициянинг 2020 йил ёзида демократлар ўртасида ўтказилган дастлабки сайловлари билан боғлиқ.

Вьетнамда ҳукуматни танқид қилган журналистлар «ҳукуматга қарши пропаганда учун» қамалди
6 январ 2021, 11:38

Вьетнамда ҳукуматни танқид қилган журналистлар «ҳукуматга қарши пропаганда учун» қамалди

Вьетнамда уч нафар мустақил журналист-блогерларга бир кунлик суд жараёнида 11 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси тайинланди. Улар «давлат сиёсатига қарши материаллар ва маълумотлар тайёрлаш, сақлаш ва тарқатишда» айбдор деб топилди.

«Ҳеч ким қозоқларга бундай катта ҳудудни совға қилмаган» -Тоқаев
6 январ 2021, 10:02 2

«Ҳеч ким қозоқларга бундай катта ҳудудни совға қилмаган» -Тоқаев

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг ҳудудий яхлитлигига шубҳа билан қараган чет элликларнинг провокацияларига қарши туришга чақирди.

Саудия Арабистони уч йиллик блокададан сўнг Қатар билан чегарани очди
5 январ 2021, 16:39

Саудия Арабистони уч йиллик блокададан сўнг Қатар билан чегарани очди

Саудия Арабистони Қатар билан муносабатларни яхшилаш бўйича келишув имзолайди. Унга кўра, мамлакатлар ўртасидаги 2017 йилда ёпилган чегаралар, шу жумладан, ҳаво ва денгиз чегаралари очилади.

Англия учинчи умуммиллий карантин эълон қилди
5 январ 2021, 11:01

Англия учинчи умуммиллий карантин эълон қилди

Коронавируснинг янги штамми тарқалиши оқибатида Англияда учинчи умуммиллий карантин эълон қилинди. Мактаб ва университетлар масофавий таълимга ўтмоқда. Аҳолига эҳтиёж бўлмаган тақдирда кўчага чиқмаслик тавсия этилди.

Ўзбекистон Тожикистоннинг жанубида коронавирус беморларини тақсимлаш марказини қуради
4 январ 2021, 23:41

Ўзбекистон Тожикистоннинг жанубида коронавирус беморларини тақсимлаш марказини қуради

Тожикистоннинг Хатлон вилоятида Ўзбекистон қураётган тиббий марказ негизида COVID-19 беморларини тақсимлаш учун марказ очилади. Иншоот баҳорда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Туркияда ўзбекистонлик аёл ўзини ўнинчи қаватдан ташлаб юборди
4 январ 2021, 18:27

Туркияда ўзбекистонлик аёл ўзини ўнинчи қаватдан ташлаб юборди

Туркиянинг Измир шаҳрида 28 ёшли ўзбекистонлик аёл 10-қаватдан сакраб, ўз жонига қасд қилди. Унда руҳий муаммолар кузатилгани айтилмоқда.

Дунё бўйлаб COVID-19 юқтирганлар сони 85 миллиондан ошди
4 январ 2021, 15:59

Дунё бўйлаб COVID-19 юқтирганлар сони 85 миллиондан ошди

Дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 85 миллиондан ошди. Ҳозиргача COVID-19 дан тузалганлар сони 47,87 млн дан ортиқ бўлиб, вафот этганлар сони эса 1 млн 843 мингдан кўпроқни ташқил қилмоқда.

Дональд Трамп Жоржия штати расмийларидан сайлов натижаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилди
4 январ 2021, 15:08

Дональд Трамп Жоржия штати расмийларидан сайлов натижаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Жоржия штати ҳукумати вакилларига сайловларнинг натижаларини қайта кўриб чиқишларини талаб қилиб, жиноий жавобгарлик билан қўрқитган ҳолда телефон суҳбати орқали босим ўтказган. ОАВлар ёзиб олинган суҳбатни оммага эълон қилишди.

Нигерда жангарилар қишлоққа ҳужум қилди, юздан ортиқ киши вафот этди
4 январ 2021, 11:11

Нигерда жангарилар қишлоққа ҳужум қилди, юздан ортиқ киши вафот этди

Жангариларнинг Нигердаги иккита қишлоққа ҳужуми натижасида 100 га яқин одам ҳалок бўлди. Ушбу ҳодиса тинч аҳолининг мамлакат тарихида энг катта оммавий қирғини эканлиги айтилмоқда.

ЖССТ Pfizer вакцинасини фавқулодда ишлатишга рухсат берди
1 январ 2021, 14:24

ЖССТ Pfizer вакцинасини фавқулодда ишлатишга рухсат берди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Pfizer вакцинасини коронавирусга қарши фавқулодда ишлатишга рухсат берди. Вакцина ЖССТнинг хавфсизлик ва самарадорлик бўйича талабларига жавоб берган. Бу дунё мамлакатларига вакцинани импорт қилишга ва аҳолига тарқатишга имконият беради

Ямандаги аэропортда кучли портлаш юз берди. Беш киши вафот этди
30 декабр 2020, 16:51

Ямандаги аэропортда кучли портлаш юз берди. Беш киши вафот этди

Яманнинг Аден шахри аэропортига ҳукумат аъзолари етиб келганида кучли портлаш рўй берди. Ҳодиса оқибатида беш киши вафот этди ва 20 га яқин киши яраланди.

Россияда Алексей Навалнийга қарши жиноий иш қўзғатилди
30 декабр 2020, 14:21

Россияда Алексей Навалнийга қарши жиноий иш қўзғатилди

Россия Тергов қўмитаси оппозиция лидери Алексей Навалнийга қарши жиноий иш қўзғади. У хайрия сифатида йиғилган 356 миллион рублни ўзлаштиришда гумон қилинмоқда.

Хорватияда 6,3 балли зилзила қайд этилди, қурбонлар сони 7 нафарга етди
30 декабр 2020, 11:23

Хорватияда 6,3 балли зилзила қайд этилди, қурбонлар сони 7 нафарга етди

Хорватияда эпицентри Петриня шаҳри бўлган 6,3 магнитудали кучли зилзила қайд этилди. Ҳозирга қадар 500 дан ортиқ фуқаро уйсиз қолган, 7 нафари вафот этган.

COVID-19
28 декабр 2020, 18:52

COVID-19

Коронавируснинг янги штамми ҳақида дастлабки маълумотларга кўра, у олдингисидан 70% га кучлироқ дейилмоқда. Ҳозирда ушбу штамм COVID-19'нинг бошқа штаммларини ўрнини эгалламоқда. У ҳозиргача 10га яқин мамлакатларда аниқланди.

Жанубий Корея ва Канадада ҳам коронавируснинг янги штамми аниқланди. Япония чегараларни ёпиб қўйди
28 декабр 2020, 11:50

Жанубий Корея ва Канадада ҳам коронавируснинг янги штамми аниқланди. Япония чегараларни ёпиб қўйди

COVID-19'нинг янги штамми Жанубий Корея ва Канадада ҳам аниқланда ва Буюк Британия билане авиақатновларни тўхтатиб қўйишди. Япония эса янги штамм аниқланганлиги сабаб январь охиригача мамлакат чегараларини ёпиб қўйди. Шунингдек, янги штамм Сингапур, Германия, Франция, Ирландия, Швейцария, Ливан, Швеция ва Испания ҳам аниқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг