Коронавируснинг янги штамми ҳақида дастлабки маълумотларга кўра, у олдингисидан 70% га кучлироқ, яъни у тез тарқалади. Ушбу штамм ҳозиргача 10га яқин мамлакатларда аниқланди.

Лондонда декабрь ойида коронавирус юқтирганларнинг 60 фоизида ушбу штамм аниқланган. Ноябрда эса бу кўрсаткич 28% га тенг бўлган. Ҳозирда ушбу штамм COVID-19'нинг бошқа штаммларини ўрнини эгалламоқда. Пандемия давомида бошқа штаммлар ҳам олдингиларини сиқиб чиқарган. Масалан, Хитойнинг Ухан шаҳрида аниқланган L-штамми аҳоли орасида ёз охиридан бери кенг тарқалмаяпти. Чунки унинг ўрнини ундан кейин пайдо бўлган «муваффақиятли» штаммлар эгаллашган, дея маълумот берди Reuters.

«Британча штамм» нинг тарқалиш R коэффициенти 0,4 га кучлироқ. R кўрсаткич бу ҳар бир коронавирусдан касалланган беморнинг нечта инсонга касаллик юқтирганлигига қараб белгиланади. Ҳозирда ушбу кўрсаткич бутун Буюк Британия бўйлаб, жойлашув бўйича 0,9 дан 1,4 гача бўлиб турибди. Аслида эса R = 1 кўрсаткичдан юқори ҳудуд норма бўйича хавфли саналади.

Ҳозирда ушбу штамм ўлим ҳолатларининг кескинлашувига сабаб бўла олиши борасида аниқ далил ёки маълумотлар йўқ. Ушбу штамм ҳали ўрганилмоқда. Шунингдек, олимлар ҳам ушбу штаммнинг вакцинация жараёнига, самарадорлигига жиддий таъсири бўлмайди дейишмоқда.