Яман жанубидаги Аден шаҳри аэропортида кучли портлаш юз берди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

Портлаш Ар-Риёддан янги ҳукумат аъзолари келганида юз берди. Ҳодиса оқибатида беш киши ҳалок бўлди ва 20 га яқин киши яраланди.

Вазирлар ўша пайтда ҳали самолётдан тушишмаган эди, шунинг учун уларга зарар етмагани ва улар ҳукумат саройига олиб борилгани маълум қилинди.

Аввалроқ, Саудия Арабистонида бўлган Йаман президенти Абду Раббу Мансур Ҳади 24 кишидан иборат янги ҳукуматни тайинлаган эди. Унинг таркибига Жанубий Йаман Ўтиш даври кенгашининг беш вакили, республика жанубининг ажралиб чиқишини қўллаб-қувватлаган эди.