Сешанба куни соат 12:20 да Хорватияда содир бўлган зилзила эпицентри мамлакатнинг марказий қисмида жойлашган Петриня шаҳри ҳудудида эканлиги маълум бўлди.Бир кун олдин шаҳар бир неча кучли бўлмаган силкинишларни сезган, кейинчалик эса зилзила бутун Хорватия ва қўшни мамлакатларни қамраб олган.

«Айни пайтда барча хизматлар вайроналар остида қолган фуқароларни қидиришга қаратилган. Петриня марказининг аксарияти, биринчи тахминларга кўра, „қизил зонада“, яъни ҳаёт учун яроқсиз», — деди ҳукумат раҳбари журналистларга.

«Петринядаги казармада уйсиз қолганлар учун 500 та жой ажратилган, яна 100 таси меҳмонхонада», — деди Хорватия бош вазири.

Ҳозирга қадар зилзила оқибатида 7 нафар фуқаро вафот этгани маълум қилинди.