Аввалроқ, «британча штамм» деб ном олган COVID-19'нинг янги штамми Жанубий Корея ва Канадада ҳам аниқланди, дея хабар берди РИА Новости. Жанубий Корея Буюк Британия билан авиақатновларни 23 декабрь куни тўхтатиб қўйган эди.

Аввалроқ, Нидерландия, Дания ва Австралияда ҳам «британча штамм» аниқлангани ҳақида хабар бергандик.

Шунингдек, янги штамм Сингапур, Германия, Франция, Ирландия, Швейцария, Ливан, Швеция, Испания ва Японияда ҳам аниқланди.

Бир қатор мамлакатлар, шу жумладан, Япония (январь охиригача), Саудия Арабистони, Исроил, Уммон ва Қувайт каби мамлакатлар чегараларни вақтинча ёпиб қўйишди ва ҳаво йўллари орқали қатновларни тўхтатишди.

Бразилия, Россия, Канада, Эрон, Туркия, Испания, Ҳиндистон, Нидерландия, Италия, Германия, Польша, Швеция, Дания, Финландия, Хорватия ва шунингдек, Болтиқбўйи мамлакатлари эса Буюк Британия билан авиақатновларни вақтинча тўхтатиб қўйишди.

Маълумот учун, ушбу штамм 14 декабрь куни аниқланган эди.