Чоршанба куни полиция Гонконгда 50 га яқин мухолифат вакилларини миллий хавфсизлик қонунларини бузганликда гумон қилиб ҳибсга олди, деб ёзади ТАСС South China Morning Post газетасига таяниб.

«Улар қўпорувчилик фаолиятида гумон қилиниб ҳибсга олинган», деди ҳуқуқ-тартибот идораси. Улар орасида Қонунчилик кенгашининг оппозиция партиялари собиқ депутатлари ва ижтимоий фаоллар ҳам борлиги маълум қилинган.

Май ойи охирида Гонконгда миллий хавфсизлик қонунларига қарши намойишлар бошланди. Ҳужжат АҚШ, Буюк Британия, Канада, Австралия ва Европа Иттифоқида қораланган эди. АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойга Гонконг ишларига аралашгани учун июль ойида санкциялар киритган.