Вьетнамда уч нафар мустақил журналист-блогерларга бир кунлик суд жараёнида 11 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси тайинланди, дея хабар берди The Guardian.

Журналистлардан бири Фам Чи Дунг 2014 йили Мустақил журналистлар ассоциясини ташкил қилган ва маҳаллий полиция унинг бу ҳаракатини тўнтариш ўтказишга ҳаракат деб баҳолади ва у 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди.


Фото: Vietnam News Agency/AFP/Getty Images

Хошимин шаҳрида бўлиб ўтган судда журналистлар «давлат сиёсатига қарши материаллар ва маълумотлар тайёрлаш, сақлаш ва тарқатишда» айбдор деб топилди.

Amnesty International ташкилотининг таъкидлашича, ушбу ҳукм Вьетнам ҳукуматининг матбуот эркинлигига бўлган нафратини англатади.

АҚШ давлат департаменти Вьетнам ҳукуматини мамлакат томонидан қабул қилинган конституцияга ва инсон ҳукуқлари бўйича ҳалқаро мажбуриятларга амал қилишга чақирди.