Декабрь ойининг ўрталарида Буюк Британияда аниқланган коронавируснинг янги штамми ЖССТ хабарига кўра, ҳозирда 41 та мамлакат ҳудудларида аниқланган. Ўтган ҳафта Япония, Саудия Арабистони, Исроил, Уммон ва Қувайт каби мамлакатлар чегараларни вақтинча ёпиб қўйгани ҳақида маълум қилинган эди.

Аввалроқ «Газета.uz» ушбу штамм ҳақида ҳозирча нималар маълум эканлиги ҳақида ёзган эди.

Бироқ VOC-202012/01 деб номланувчи коронавируснинг ушбу тури ҳозирда тез тарқалаётган ягона штамм эмас. Илк бор Жанубий Африкада аниқланган 501Y.V2 штамми ҳам ҳозирда 7 та мамлакатга етиб борган.

ЖССТ хабарига кўра, кетма-кет учинчи ҳафта дунё бўйлаб 4 млн дан ортиқ COVID-19 билан зарарланганлар аниқланмоқда. Ушбу муддат давомида ўлим ҳолатлари ҳам 76 мингга ортган.