Туркиянинг Измир шаҳрида 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси М.Б. (аёл киши) 10-қаватдан сакраб, ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Haberler маълумот берди.

Воқеа Измир шаҳрининг Каршияка тумани Мавишеҳир турар мажмуасида соат 14:00 атрофида содир этган.

Тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай, аёл вафот этган. Туркия ОАВларининг хабарларига кўра, унда руҳий муаммолар кузатилган. Aйни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда.