«Тошкент Душанбега жавоб берди ва COVID-19 беморларини тақсимлаш марказини қуришга тайёрлигини билдирди», — дея ёзмоқда «Азия-Плюс».

Янги иншоот Хатлон вилоятининг Кубодиён туманида Ўзбекистон томонидан қурилаётган тиббиёт маркази негизида барпо этилади. Маълумотга кўра, тақсимлаш марказини жиҳозлаш «Ўзбекнефтгаз» АЖ молиялаштириши ҳисобига амалга оширилади.

Кубодиён туманидаги замонавий тиббиёт комплексининг қурилиши тўғрисида 2018 йил март ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи давомида келишилган эди. Комплекс қурилиши ўша йилнинг иккинчи ярмида бошланган ва 2021 йилнинг баҳорида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Бунга жавобан Тожикистон ҳукумати Самарқандда 640 ўқувчига мўлжалланган мактаб ва Фарғона вилоятида болалар боғчасини бунёд этишини маълум қилди. Бунга оид фармойиш 2018 йилнинг март ойида Тожикистон Президенти Емомали Раҳмон томонидан имзоланган эди.