Бишкек суди Қирғизистон Маданият вазирлиги даъвоси бўйича «Азаттиқ» радиосини ёпиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди — томонлар келишувга эришди. Нашр мамлакатда 2022 йилда қирғиз-тожик чегарасидаги можаро ҳақида хабар бергани учун блокланган, унда, расмийларга кўра, «нотўғри маълумотлар» мавжуд эди.
Қирғизистон раҳбари Садир Жапаровнинг жияни Бишкекда божхонадаги жиноий схемаларда иштирок этганликда гумонланиб қўлга олинди. Жапаровнинг матбуот хизмати ҳибсга олинган шахс президент билан қариндош эканини тасдиқлаб, «коррупцияга қарши курашда истисно йўқлигини» таъкидлади.
Қирғизистонда жамоатчилик норозилигидан сўнг урилган украин танклари учун пул ваъда қилган россиялик қўшиқчи Григорий Лепснинг концерти бекор қилинди. Лепс октябрь ойида Ўзбекистонда концерт беришни режалаштирган.
Қозоғистон Ўзбекистон ва Қирғизистон билан Сирдарё ҳавзасининг сув-энергетика ресурсларидан фойдаланиш бўйича келишувни ўзгартирмоқчи. Қозоғистон томони Ўзбекистондан келаётган ифлослантирувчи моддалар туфайли дарёнинг экологик ҳолати бузилганини билдирди.
Россиянинг Самара вилоятида 27 июнга ўтар кечаси ЙТҲ содир бўлди. Қирғизистон ТИВ икки Қирғизистон фуқароси, шунингдек, тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.
Қирғизистон Қозоғистон ва Россия билан ўз фуқароларининг шахсий маълумотларини алмашиш бўйича келишувни ратификация қилди. Мамлакатлар, хусусан, фуқаролик, фуқароларнинг кўчмас мулки ва уларнинг судланганлик ҳолати тўғрисидаги маълумотларни алмашади.
Қирғизистонда МДҲ давлатларида қидирувда бўлган шахсларни таниб олиш тизими ишга туширилди. Июнь ойи бошидан буён мамлакатда Ўзбекистон ва Россиянинг тўрт нафар фуқароси ҳибсга олинган.
Қирғизистон махсус хизматлари эҳтимолий давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда гумон қилинган 30 дан ортиқ кишидан иборат гуруҳни қўлга олди. Гуруҳ ташкилотчилари, расмийларга кўра, айбига иқрор бўлган.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумати чегарада яна учта ўтказиш пунктини очишни режалаштирмоқда. Тармоқларда Ўзбекистон томони 2010 йилда фаолияти тўхтатилган «Бекобод-Хонобод» НЎП яқинидаги деворни бузаётгани акс этган видео тарқалди. «Қорасув» ва «Кара-Багиш» НЎПларнинг ҳам очилиши кутилмоқда.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегарада Ўзбекистон фуқароларидан пул ундириб келган ҳарбийларни қўлга олди.
«Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти раиси Улуғбек Розуқулов ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров Чуй вилоятида «Алтин тулпар унаа курулуш» автомобиль ҳамда тижорат ускуналарини йиғиш ва ишлаб чиқариш заводи қурилишини бошлаб берди.
Шанба куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижон вилоятининг 2 та ҳудудида сезилиб, 2−3 баллни ташкил этди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг ишчи гуруҳи Сўх туманидаги ерости газ сақлаш иншоотини тиклаш лойиҳаси доирасида Қирғизистоннинг Қадамжой туманида бўлди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон июль ойида автомобилларни биргаликда йиғишни бошлашни режалаштирмоқда. Завод Чуй вилоятининг Ак-Суу қишлоғида қурилиб, бу ерда 19 русумдаги Chevrolet, Daewoo ва Isuzu автомобилларини йиғиш белгиланган.
Қирғизистон ҳукумати раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича 15 дан ортиқ ҳужжат, жумладан, автомобиль ва тижорат ускуналарини йиғишни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим, шунингдек, қўшни мамлакатда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Қирғизистон ҳукумати пиёз ва саримсоқ экспортига қўйилган тақиқни муддатидан олдин бекор қилди. Чекловлар кутилган уч ой ўрнига бир ойдан сал кўпроқ вақт давомида амал қилди.
Қирғизистон Ўзбекистондан импорт қилинадиган гўшт ва чорва молларига қўйилган тақиқни олиб ташлади. Чеклов 2022 йил сентябрь ойида жорий қилинганди.
Дубайда Қирғизистоннинг амалдаги ва беш нафар собиқ президентининг учрашуви бўлиб ўтди. «Собиқ президентлар хафаликларини айтишди ва камчиликларини тан олишди. Энг муҳими, улар бир-бирларини кечира олишди. Айнан шу менинг мақсадим эди», — деди президент Садир Жапаров.
Қирғизистон Олий суди собиқ президент Алмазбек Атамбаевга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилди. Собиқ давлат раҳбари колониядан чиқди ва ҳозирда уйида.
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Бишкекдаги учрашувда ўзбек-қирғиз чегараси делимитацияси якунланганини тарихий воқеа деб атади. Шунингдек, мамлакатлар ўртасида сиёсий қарама-қаршилик ҳамда муаммоли масалалар йўқлиги таъкидланди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг