15 апрель куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижон вилоятида сезилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Тошкент вақти билан 14:49 да (15.04.2023 йил, Гринвич бўйича 09:49 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 40,87 градус шимолий кенглик; 73 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 15 км.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 320 км жануби-шарқда. Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Хонобод шаҳрида 3 балл, 8 км.
  • Қўрғонтепа туманида 2−3 балл, 16 км.

«Газета.uz» аввалроқ зилзила ҳақида мавжуд афсона ва ҳақиқатлар юзасидан сейсмологлар билан гаплашганди.

Шунингдек, зилзила пайтида нима қилиш ва унга қандай тайёргарлик кўриш кераклиги хусусида батафсил қўлланма эълон қилгандик.