Қирғизистонда ўзбекистонликлардан чегарада пул ундирган ҳарбийлар қўлга олинди, дея хабар қилмоқда Республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб 24KG.

Қўмита маълумотларига кўра, «Қайтпас» ва «Ўтукчу» назорат-ўтказиш пунктлари ходимлари чегарадан ўтаётган одамларни атайлаб чорасиз вазиятга солиб, муттасил равишда пора ундиришган.

Хусусан, улар Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасидан муаммосиз ўтиш учун 1000 сомгача (таҳминан 130 минг сўм) пул ундиришган. Чегарачилар қўмита ходимлари томонидан қўлга олинган.