Чироқчи ва Шаҳрисабз туманларини боғловчи дарёда сел кўприкнинг асос пойдеворини ювиб кетди, оқибатда кўприк қулаб тушди. Йўлда транспорт ҳаракати тўхтаб қолгани айтилди.
Жума куни эрталаб Қашқадарёнинг Миришкор туманида зилзила қайд этилди. Зилзила магнитудаси — 3.
Қизириқ туманининг собиқ ҳокими Шерзод Ражабов Сурхондарё вилояти ҳокимига молия масалалари бўйича биринчи ўринбосар бўлди. Шунингдек, Зиёда Аминова Қашқадарё вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди.
ДХХ Қашқадарё вилоятида давлат рўйхатидан ўтмаган 3,7 мингта дорини 54 млн сўмга сотган аёл ва унинг танишини қўлга олди. Сирдарёда эса уйида 593 млн сўмлик 49 мингта флакондаги ҳужжатсиз дорини сақлаган фуқаро ва дорининг эгалари ушланди. Ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.
Қарши шаҳрида 9-синф ўқувчиси уйидаги газ трубасига ўзини осиб, вафот этди. Унинг онаси ўғли бесабаб ўз жонига қасд қилганини, ҳеч кимга нисбатан даъвоси йўқлигини айтган. Ҳозирда текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Экология вазирлиги томонидан Қарши тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Қашқадарё дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олиш билан боғлиқ иккита ҳолат аниқланди. Табиатга етказилган зарар миқдори жами 41,5 миллиард сўмдан ортиқ деб баҳоланмоқда.
Янги ўқув йилидан Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилади. Аввалроқ лойиҳа Қорақалпоғистондан бошланиши кутилганди.
Қамаши туманида Telegram мессенджерида 11 та канал очиб, экстремистик мазмундаги ғояларни тарғиб қилиш билан шуғулланган 21 ёшли фуқаро 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Қашқадарё вилоятининг Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарига кўра, автобусдаги портлаш оқибатида 8 киши касалхонага ётқизилган, улардан 4 нафари реанимацияда. 16 нафар жабрланганларга амбулатор ёрдам кўрсатилди.
«Газета.uz» эътибор қаратган Қашқадарёдан 60 тонна чигит олиб чиқишда тақиққа учраган жиззахлик тадбиркор муаммоси ҳал этилди. Бу ҳақда Бизнес омбудсман маълум қилди. Аввалроқ депутатлар шу масала юзасидан вилоят ҳокимлиги ва ИИВга сўров юборганди.
Жиззахлик тадбиркор Қашқадарёдан 60 тонна чигитини олиб чиқишда тақиққа учрагани ҳақида ёзгандик. Ҳолат юзасидан ЎзЛиДеП депутатлари Тўлқинжон Каримов ва Батирбек Тўразода Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Ички ишлар вазирлигига депутатлик сўрови юборди.
Шаҳрисабз туманидаги қишлоқлардан бирига тоғдан Ўзбекистон «Қизил китоб»ига киритилган икки бош Тянь-Шань қўнғир айиқ боласи тушгани аниқланди. Улар махсус ўқ-дорили қурол ёрдамида ухлатилиб, Ҳисор қўриқхонасига қўйиб юборилди.
Қашқадарёда хусусий корхона вилоят болалар шифохонаси майдонидаги 17 туп манзарали дарахтни ноқонуний кесиб ташлагани аниқланди. Ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ўрганилмоқда.
Хитойнинг CAMC Engineering компанияси Қашқадарё вилоятидаги лойиҳаларга сармоя киритишни режалаштирмоқда. Улар орасида Китобда сайёҳлик зонаси ташкил этиш, осма дор йўли қуриш ва бошқалар бор.
Тармоқларда номаълум эркак ресторанда ўтирган аёлларга қарата стакан улоқтиргани тасвирланган видео тарқалди. Қашқадарё вилоят ИИБнинг маълум қилишича, ҳолат Китоб туманида содир бўлган. Аёллардан бири шифохонага ётқизилган, эркакка нисбатан жиноий иш очилди.
Яккабоғ туманида VIII — IX асрларга тааллуқли тошдан қурилган кузатув минораси дея тахмин қилинаётган объект топилди. Мутахассисларга кўра, ушбу минора зардуштийларнинг дахмаси бўлган бўлиши ҳам мумкин.
Чироқчи туманида меҳрибонлик уйидан асраб олган 13 ёшли қизини зўрлаган 52 ёшли эркак 12 йилга озодликдан маҳрум қилиниб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди.
Китоб туманида 20 ёшли йигит ўзаро тортишув сабабли 25 ёшли йигитни қасддан пичоқлаб ўлдирди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган, тергов олиб борилмоқда.
Касби туманидаги XIV асрга тегишли «Намозгоҳ» масжиди нураб бораётгани, аммо ҳеч қандай чора кўрилмаётгани танқид қилинганди. Маданий мерос агентлиги ўрганишлардан сўнг ёдгорлик 2023 йилги реставрация режасига киритилганини билдирди.
Яккабоғда бир ойлик армияга одам топиш бўйича йиғилишни ёритмоқчи бўлган блогер Элмурод Одиловнинг ИИО ходимлари томонидан калтаклангани айтилмоқда. У йиғилиш ўтказилиши керак бўлган пилла қабул қилиш омборхонасида фермерлар ишига аралашганликда айбланиб 15 суткага қамалди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг