Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида тошдан қурилган кузатув минораси дея тахмин қилинаётган объект аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маданий мерос бошқармаси мутахассислари томонидан олиб борилган изланишлар натижасида Татар тоғларида тахминан VIII — IX асрларга тааллуқли тошдан қурилган кузатув минораси дея тахмин қилинаётган объект топилган. Шунингдек, мутахассислар томонидан ушбу объект гувургон, яъни зардуштийларнинг дахмаси бўлган деган тахминлар ҳам бор.

қашқадарё, тош минора, зардуштийлар

қашқадарё, тош минора, зардуштийлар

Муқанна қалъасининг қурилиш услубига ўхшаш тош минорани атрофлича ўрганиш жараёнида ҳудудда сув тегирмони қолдиқлари ва эриган металл ашёлари топилди. Бу мазкур объектдан маълум ҳарбий истеҳком ёки ишлаб чиқаришга мўлжалланган таъминот сифатида фойдаланилган бўлишини англатади.