Қашқадарё вилояти Миришкор туманида 19 апрель куни соат 05:15 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълум қилди.

Эпицентрдаги зилзила магнитудаси — 3. Чуқурлиги эса 15 километрни ташкил қилган. Зилзила эпицентридан Тошкентгача бўлган масофа — 448 км жанубий-шарқда.

Эслатиб ўтамиз, 18 апрель куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Тошкент шаҳри, Сирдарё ва водий вилоятларида ҳам сезилганди.

Бу ой ҳисобидан 5 апрель тонгида ҳам Қозоғистонда зилзила содир бўлиб, унинг кучи Тошкент шаҳрининг бир неча ҳудудлари ва Тошкент вилоятида сезилган.