Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 31 март куни Р.Ф. (2008 йилда туғилган) исмли йигит яшаш уйининг ошхонасида газ трубасига ўзини осиб, вафот этди. Бу ҳақда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Судга оид тиббий экспертиза унинг ўлими юқори нафас йўлларининг сиртмоқ билан қисилишидан кейинги механик асфикция натижасида келиб чиққанини аниқлаган. Марҳумнинг бўйин соҳасидаги странгуляцион эгат шилинмасидан ташқари, бошқа жароҳатлари мавжуд бўлмаган.

Марҳумнинг онаси З.Н. фарзанди ҳеч бир сабабсиз жонига қасд қилгани, унга ҳеч ким жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказмагани, марҳумнинг ўлимида бирор шахсга нисбатан даъво ва эътирози йўқлигини айтган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.