Қашқадарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати тармоқларда вилоят болалар шифохонасидаги 25 тупдан ортиқ манзарали дарахтлар кесиб кетилгани айтилган хабар юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг бўш турган 750 квадрат метр майдонида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Essel Forte Arslon хусусий корхонаси тиббиёт маркази ташкил этиши режалаштирилган.

Бироқ хусусий корхонага ажратиб берилган ҳудудда 27 июлга ўтар кечаси 25 туп эмас, 17 туп дарахт кесилгани аниқланган.

Шифохона маъмурияти бу ҳақда ички ишлар идораларига хабар берган. Айни пайтда ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ўрганилмоқда, дейилади хабарда.