29 май куни Қашқадарё вилояти Китоб туманида 20 ёшли йигит ўзаро тортишув сабабли 25 ёшли йигитни қасддан пичоқлаб ўлдирди. Бош прокуратура хабарига кўра, воқеа «Спорт мажмуаси» олдида содир бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумон қилинувчи шахс процессуал тартибда ушланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Бухорода 21 ёшли йигитга футбол пайтида маҳалладошини уриб ўлдиргани учун жиноят иши очилгани хабар қилинганди.