Хитойнинг Вухан шаҳрида коронавируснинг келиб чиқишини аниқлаш учун тадқиқот олиб борган ЖССТ мутахассислари шаҳарда SARS-COV-2'нинг 13 та эҳтимолий турини аниқлашган.
Хитой ҳукумати коронавируснинг келиб чиқишини аниқлаш учун етиб борган ЖССТ мутахассисларига Вухан шаҳрида 2019 йил декабрда аниқланган илк COVID-19 беморлари ҳақида маълумотларни тақдим этишдан бош тортди.
Дунё бўйича коронавирусдан тузалганлар сони 60 млн 120 мингдан ошди. Шунингдек, инфекция юқтирганлар сони 107,4 миллиондан, вафот этганлар сони 2,35 миллиондан ошган.
Чехия ва Нидерландияда коронавирус юқтирганлар сони бир миллиондан ошди. Пандемия бошланганидан бери Нидерландияда COVID-19 асоратларидан 14,2 мингдан ортиқ, Чехияда эса 16,6 мингдан ортиқ инсон вафот этди.
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистонда COVID-19`нинг «британча штамми» 10 ёшли қизчада аниқланганини маълум қилди. ССВ аҳолини хушёрликка чақирмоқда.
Дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 100 млн 248 мингдан ошди. Энг кўп зарарланганлар АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Россия ва Буюк Британия мамлакатларида бўлиб турибди.
Ҳозирда дунё бўйлаб жами 49 мамлакатда 35 млн киши коронавирусга қарши эмланди. Бир қатор мамлакатларда Pfizer/BioNTech, Moderna, AstraZeneca/Oxford ва Sinopharm каби компаниялар вакциналарини қўллашга рухсат берилган.
Германияда сўнгги 24 соат ичида 22 368 киши коронавирус юқтирган бўлиб, COVID-19 билан касалланганларнинг умумий сони 2 миллиондан ошди. Германия ҳукумати узоқ муддатга мўлжалланган жиддий карантин чекловларини эълон қилишга тайёргарлик кўрмоқда.
Қирғизистон бош вазир ўринбосари Эльвира Сурабалдиеванинг хабар беришича, мамлакатда COVID-19 бўйича ўлим ҳолатлари аслида Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилаётган расмий сонлардан анчагина кўпроқ.
Буюк Британияда аниқланган коронавируснинг янги штамми ЖССТ хабарига кўра, ҳозирда 41 та мамлакат ҳудудларида аниқланган. Бироқ ушбу штамм ҳозирда ягона эмас, илк бор Жанубий Африкада аниқланган яна бир штамм ҳам ҳозирда 7 та мамлакатга етиб борган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўтказган тезкор тадбирда «Тошкент» халқаро аэропортида 4 нафар фуқаро ёнидан сохта ПЗР-тести маълумотномалари чиққан. Тергов натижасида тошкентлик икки нафар шахс сохта маълумотномаларни Бухоро ва Хоразм вилоятидан бўлган шахсларга етказиб тургани аниқланган.
Коронавируснинг янги штамми ҳақида дастлабки маълумотларга кўра, у олдингисидан 70% га кучлироқ дейилмоқда. Ҳозирда ушбу штамм COVID-19'нинг бошқа штаммларини ўрнини эгалламоқда. У ҳозиргача 10га яқин мамлакатларда аниқланди.
Дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 80 млн дан ошди. COVID-19 дан тузалганлар сони 45,1 млн дан ошган бўлиб, вафот этганлар сони эса 1,75 млн дан кўпроқни ташқил қилмоқда. Энг кўп зарарланганлар АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилия мамлакатларига тўғри келмоқда.
Италияда COVID-19 асоратларидан вафот этганларнинг қариндошлари коронавирус пандемияси пайтида бепарволиги учун ҳукуматни судга беришди. Улар товон пули сифатида 100 млн евродан кўпроқ пул талаб қилмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Украина ва Перу мамлакатларида ҳам коронавирус юқтирганлар сони миллиондан ошган. Дунё бўйлаб ҳозиргача 78,6 млн инсон коронавирус билан касалланган бўлиб, энг кўп беморлар АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда қайд этилган.
Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX альянси орқали 2 млн доза вакцина сўраб мурожаат қилган ва Ўзбекистоннинг аризаси қабул қилинган.
Лондон, Эссекс ва Хартфордширнинг айрим қисмлари коронавируснинг «янги варианти» аниқланганлиги сабабли, 16 декабрдан бошлаб карантиннинг максимал даражасига (учинчи даражали) ўтказилади. Унга кўра, шаҳарда ёпиқ йиғилишлар ҳам тақиқланади.
Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев Ўзбекистондаги эпидемиологик барқарор вазият ҳотиржамликка берилиш учун асос бўла олмаслигини айтди. «Кўпгина бошқа мамлакатлар тажрибасига кўра, COVID-19`нинг иккинчи тўлқинидан қочиб бўлмайди, деган тушунча мавжуд. Бунинг учун мамлакатда унга тайёргарлик кўриш бўйича ишлар олиб борилмоқда», — деди вазир.
Ўзбекистонга Россиянинг коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси олиб келинди. Препарат намуналари Ўзбекистон ҳудудида вакцинани рўйхатдан ўтказиш ва саноат ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун зарур бўлган синовлар учун етказилди.
Польшада охирги кун давомида 13 855 та касалланиш ҳолатлари аниқланиб, умумий COVID-19 билан касалланганлар сони 1 миллиондан ошди. Аввалроқ Германияда ҳам ушбу кўрсаткич миллиондан ошган эди. Ҳозирда дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 64,5 млн га етди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг