ДХХ ҳамда ИИВ ходимлари тезкор тадбир ўтказиб, COVID-19`ни аниқлашда ПЗР-тести маълумотномаларини сохталаштириб, «Тошкент» халқаро аэропортида йўловчиларга сотиш билан шуғулланувчи шахслар фаолиятига чек қўйди.

ДХХнинг «Газета.uz»га маълум қилишича, «Тошкент — Москва» йўналиши бўйича учаётган Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 4 нафар фуқаронинг ҳужжатлари текширилган ва уларнинг олдидан сохта ПЗР-тести маълумотномалари чиққан.

Дастлабки суриштирув натижасида, улар COVID-19 бўйича тест топширмагани ва сохта маълумотномаларни 1992 йилда туғилган бухоролик ҳамда 1991 йилда туғилган хоразмлик шахслардан олгани маълум бўлган.

Уларга эса Тошкент шаҳрида яшовчи 1989 йилда туғилган М.Н. ва 1977 йилда туғилган К.А.лар тайёрлаб, етказиб туришган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.