Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, Чехия ва Нидерландияда коронавирус юқтирганлар сони бир миллиондан ошди.

Пандемия бошланганидан бери Нидерландияда COVID-19 асоратларидан 14,2 мингдан ортиқ инсон вафот этди. Чехияда эса ушбу кўрсаткич 16,6 мингдан ортиқни ташкил қилмоқда.

Бутун дунё бўйлаб ҳозирда коронавирус юқтирганлар сони 104 миллиондан ошган. Тузалганлар сони 58 миллиондан ортиқ. 2 млн 268 мингдан ортиқ инсон COVID-19 асоратларидан вафот этди.

Касалланганлар сони АҚШда 26,5 миллионни, Ҳиндистонда 10,8 млн, Бразилияда 9,3 млн ни ташкил қилмоқда. Сўнгги бир ой ичида касалликнинг тарқалиши бўйича ўсиш асосан Европа мамлакатларида кузатилмоқда.