Жонс Хопкинс университети (АҚШ) маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусдан тузалганлар сони 60 млн 120 мингдан ошди.

Айни дамда дунёда COVID-19 юқтирганлар сони 107,4 миллиондан ошган, 2,35 млн инсон коронавирус асоратларидан вафот этган.

Энг кўп зарарланганлар АҚШ (27,3 млн), Ҳиндистон (10,8 млн), Бразилия (9,6 млн) мамлакатларига тўғри келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ COVID-19 билан касалланганлар сони 100 миллиондан ошгани ҳақида хабар берган эдик.

Шу билан бирга, дунё миқёсида коронавирусга қарши вакцинация жараёни тезлашмоқда. ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус эмланганлар сони касаллик юқтирганлар сонидан ошганини қайд этган эди.

«Жаҳон миқёсида эмланганлар сони инфекция юқтирганлар (қайд этилганлари) сонидан ошиб кетди», — деди у.