Тошкентда коронавирусга чалинган шифокор миокард инфарктидан вафот этди. У Юқоричирчиқ карантин марказида фаолият кўрсатаётган эди. Бу мамлакатда COVID-19 га чалинган тиббиёт ходимлари орасидаги биринчи ўлим ҳолатидир.
Дунё бўйлаб аниқланган коронавирус ҳолатлари 10 млндан ошди. Бунда, 5 млн нафар бемор COVID-19 инфекциясидан соғайган ва 500 минг нафари эса ҳаётдан кўз юмган. Шунингдек, АҚШ, Бразилия ва Россияда энг кўп коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари қайд этилган.
Ўзбекистонда кун давомида 250 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 7427 тага етди. ️Айни пайтда 2369 нафар бемордан 18 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ўзбекистонда бир кунда 161 нафар коронавирус бемори соғайиб, ушбу инфекциядан тузалганган сони 5038 нафарга етди.
Ўзбекистонда 92 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами ҳолатлар 7320 тага етди. Янги касалланиш ҳолатларининг 70 таси карантин марказлари, 20 таси Тошкентда ва 2 таси Бухоро вилоятида қайд этилди.
Ўзбекистонда кун давомида 276 кишида коронавирус аниқланиб, яна бир рекорд қайд этилди. Жами ҳолатлар 7177 тага етди. 6 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир.
24 июнь куни аҳоли орасида 31 кишида коронавирус тасдиқланиб, шундан 18 нафари Тошкентда аниқланди. Жумладан, ободонлаштириш муассасаси ходими, божхоначи, уй бекаси ва бошқаларнинг инфекция юқтириб олгани маълум бўлди.
Ўзбекистонда кун давомида 239 кишида коронавирус аниқланган бўлса, 125 киши ушбу касалликдан тўлиқ соғайди. Ҳудудлардаги ҳолат.
Дунё бўйлаб аниқланган коронавирус ҳолатлари 9 млндан ошди. Бунда, 4,5 млн нафар бемор COVID-19 инфекциясидан соғайган ва 472 минг нафари эса ҳаётдан кўз юмган. Шунингдек, АҚШ, Бразилия ва Россияда энг кўп коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари қайд этилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 21 июнь кимлар коронавирус юқтириб олганига қисман аниқлик киритди. Инфекция аниқланганлар орасида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» учувчиси, «Ипотекабанк» ходими, иссиқхона ишчилари ва бошқалар бор.
16 июнь куни 20 нафар аҳоли орасида, жумладан, тикувчи, сотувчи, ҳайдовчи, фаррош ва ҳомиладорда коронавирус қайд этилган — Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг