Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX альянси орқали 2 млн доза вакцина сўраб мурожаат қилган ва Ўзбекистоннинг аризаси қабул қилинган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Отабеков «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Агар қайсидир вакцина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланадиган бўлса, у Ўзбекистонга олиб келинади ва биринчи навбатда 65 ёшдан юқори бўлган шахслар, тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, боғчалар тарбиячилари эмланади.

Маълумот учун, COVAX ҳалқаро тизими 190 давлатни ўзи ичига олади ва унинг аъзолари коронавирусга қарши вакцинани 2021 йилнинг биринчи ярмида қўлга киритишлари кутилмоқда. Камида 1,3 млрд доза ҳажмидаги вакцина даромади паст ва ўртача бўлган 92 та мамлакат иқтисодий ёрдам сифатида топширилади.