Жонс Хопкинс университети (АҚШ) маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 80 млн 27 мингга етди.

Энг кўп зарарланганлар АҚШ (18,77 млн), Ҳиндистон (10,16 млн), Бразилия (7,44 млн), Россия (2,99 млн), Франция (2,6 млн), Буюк Британия (2,26 млн) ва Туркия (2,13 млн) мамлакатларига тўғри келмоқда.

Ҳозиргача COVID-19 дан тузалганлар сони 45,1 млн дан ошган. Ушбу вирус сабаб вафот этганлар сони эса 1 млн 753 мингдан кўпроқни ташқил қилмоқда.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткич Қозоғистонда (196 минг касалланганлар) бўлиб турибди. Шунингдек, ҳозирда Қирғизистонда 80 мингдан ортиқ, Афғонистонда 50 минг, Тожикистонда 13 мингдан ортиқ COVID-19 билан зарарланганлар бор.