Италиянинг Ломбардия провинциясида коронавирусдан вафот этган деярли 500 нафар фуқаронинг қариндошлари мамлакат расмийларига қарши судга мурожаат қилди. Улар 100 млн евродан кўпроқ товон пули талаб қилмоқда.

Судланувчилар бош вазир, соғлиқни сақлаш вазири ва Ломбардия губернатори ҳисобланади.

Даъвогарларнинг фикрига кўра, февраль ойининг охирида Ломбардияда коронавирус тарқалиши бошланган пайтда, ҳукумат бутун мамлакат бўйлаб умуммилиий карантинни ва у билан бирга вужудга келадиган иқтисодий зарарни олдини олиш учун тегишли чораларни кўрмади.

Италия коронавируснинг жуда кенг тарқалишига дуч келган биринчи Ғарб мамлакати эди. Унинг ҳукумати биринчи бўлиб бутун мамлакат бўйлаб карантин эълон қилган. Коронавирусдан ўлим бўйича Европада биринчи ўринда ва дунёда бешинчи ўринда туради. Пандемия бошланганидан бери бу мамлакатда деярли 70 минг киши вирус оқибатида вафот этди.