«ўзгидромет» тегли мақолалар


Дам олиш кунлари ва келаётган ҳафта бошида ҳаво салқин бўлиши кутилмоқда
19 август 2022, 09:48

Дам олиш кунлари ва келаётган ҳафта бошида ҳаво салқин бўлиши кутилмоқда

Ўзгидрометнинг маълумотларига кўра, 20−22 август кунлари Ўзбекистон совуқ антициклон таъсирида бўлади. Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразмда ҳаво ҳарорати +11 даражагача, бошқа вилоятларда эса +12 …+13 даражагача пасаяди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида шамол тезлиги 27 м/с гача кучайиши кутилмоқда
16 август 2022, 09:45

Ҳафтанинг иккинчи ярмида шамол тезлиги 27 м/с гача кучайиши кутилмоқда

Ўзгидромет 18−20 август кунлари еттита вилоятда шамол тезлиги 17 м/с дан 27 м/с гача кучайиши, бунинг оқибатида айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилишидан огоҳлантирди. Шанба кунига келиб, ҳаво харорати 27 даражагача тушиб кетади.

Ҳафта охирига келиб ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда — Ўзгидромет
15 август 2022, 12:28

Ҳафта охирига келиб ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда — Ўзгидромет

Ҳафта бошида +39 даражагача бўлган қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Ҳафта ўрталаридан республикага Урал ҳудудларидан салқин ҳаво кириб кела бошлайди, ҳарорат кечалари +20 даражагача, кундуз кунлари +33 даражагача пасаяди.

Якшанбадан бошлаб яна иссиқ бўлади
12 август 2022, 12:12

Якшанбадан бошлаб яна иссиқ бўлади

Бир неча салқин кечалар ва ўртача иссиқ кунлардан сўнг, якшанба куни ҳарорат яна кўтарилади, +39 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Фақат жума куни кечаси Наманган ва Фарғона вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши ва сел келиши мумкин.

Бу ҳафта кучли иссиқ кутилмайди — Ўзгидромет
8 август 2022, 12:12

Бу ҳафта кучли иссиқ кутилмайди — Ўзгидромет

Ҳафта давомида +34 даражадан юқори бўлмаган қуруқ ва нисбатан қулай об-ҳаво шароити сақланиб туради, фақат дам олиш кунлари ҳарорат +38 даражагача кўтарилади. Тоғли ҳудудларда эса момақалдироқли ёмғирлар ёғади.

Пойтахтда душанба куни 4 баллик магнит бўрони бўлиши прогноз қилинмоқда
8 август 2022, 09:33

Пойтахтда душанба куни 4 баллик магнит бўрони бўлиши прогноз қилинмоқда

Душанба куни Тошкент шаҳрида 3 соат давомида 4 баллик магнит бўронлари кузатилиши прогноз қилинмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, бу вақтда артериал гипертония ва бронхиал астмаси борлар кўпроқ азият чекади, кўпчиликда орқа бош мияда оғриқ туради, шу боис камроқ ҳаракат қилиш тавсия этилади.

Дам олиш кунлари иссиқ бўлади
5 август 2022, 14:13

Дам олиш кунлари иссиқ бўлади

Дам олиш кунлари мамлакат бўйлаб қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво кузатилади, айрим тоғли ҳудудларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғирлар ёғади.

Ҳафта давомида ҳаво исиб кетмайди, айрим жойларда ёмғир ёғади
1 август 2022, 11:54

Ҳафта давомида ҳаво исиб кетмайди, айрим жойларда ёмғир ёғади

Август ойи қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво билан бошланади, ҳарорат +39 даражагача кўтарилади. Айрим ҳудудларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши, тоғли ва тоғ олди ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучаяди.

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида жазирама ўз рекордларини янгилади
29 июл 2022, 16:39

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида жазирама ўз рекордларини янгилади

Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ҳаво ҳарорати бўйича рекордлар янгиланди. 22 июль куни кузатувлар тарихидаги энг юқори ҳарорат (тахминан +50 даража) Қизилқум ва Термиз ҳудудида қайд этилди. 23 июль куни Тошкентда ҳаво ҳарорати +42,8 даражагача кўтарилиб, 2018 йилги рекордни янгилади.

Дам олиш кунлари қулай ҳаво ҳарорати бўлиши кутилмоқда — Ўзгидромет
29 июл 2022, 12:18

Дам олиш кунлари қулай ҳаво ҳарорати бўлиши кутилмоқда — Ўзгидромет

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати тунги вақтда +23 даражагача тушади, кундузи эса +36 даражадан ошмайди. Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши, чўл зоналарда эса чанг-тўзонлар кўтарилиши кутилмоқда.

Фарғона водийси ва Тошкент вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди
28 июл 2022, 13:44

Фарғона водийси ва Тошкент вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди

29 июлдан 1 августга қадар ёмғирлар ёғиши туфайли Тошкент, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши кутилмоқда. Ўзгидромет аҳоли ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришни сўрамоқда.

28−29 июль кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда
27 июл 2022, 17:11

28−29 июль кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет раҳбари 28−29 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудининг аксарият қисмида ҳаво ҳарорати пасайиб, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкинлигини маълум қилди.

Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши курашда шаффофликни оширади
26 июл 2022, 12:26

Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши курашда шаффофликни оширади

Ўзгидромет ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти иқлим ўзгаришига қарши курашиш соҳасида кенгайтирилган шаффофлик тизимини яратиш бўйича янги лойиҳани ишга туширмоқда.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат пасайиши кутилмоқда — Ўзгидромет
25 июл 2022, 11:26

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат пасайиши кутилмоқда — Ўзгидромет

Ҳафта бошида Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий вилоятларида жазирама пасая бошлайди. Қорақалпоғистон ва Хоразмда 25−26 июль кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳафта охирига келиб, нисбатан салқин ҳаво бутун мамлакатга тарқалади, ҳаво ҳарорати +33…+36 даражагача тушади.

Дам олиш кунлари ҳарорат иқлимий меъёрлардан 5−7 даража юқори бўлади
22 июл 2022, 12:26

Дам олиш кунлари ҳарорат иқлимий меъёрлардан 5−7 даража юқори бўлади

Шанба-якшанба кунлари жазирама иссиқ сақланиб қолади. Эрондан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимлари кириб келиши ҳисобига ҳарорат иқлимий меъёрлардан 5−7 даражага юқори бўлади. Ҳаво кундузи +40…+45 даражагача, жануб ва чўл зоналарида +47 даражагача исиши кутилмоқда.

Олтита ҳудудда ҳарорат 47 даражагача кўтарилиши кутилмоқда
20 июл 2022, 11:56

Олтита ҳудудда ҳарорат 47 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Ҳафтанинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво ҳарорати 47 даражагача, Тошкентда эса 45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Фарғона водийсида эса ҳарорат пастроқ бўлади, Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларидан музли сел келиши мумкин.

Ҳафта жуда иссиқ бўлади
18 июл 2022, 12:27

Ҳафта жуда иссиқ бўлади

Ҳафтанинг иккинчи ярмида кундузи ҳаво +45 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл зоналарида баъзи жойларда +47 даражагача исийди. Ҳароратнинг пасайиши 23 июль куни мамлакатнинг шимолий ҳудудларидан бошланади.

Фарғонанинг тоғли ҳудудларида музли сел келиши хавфи эълон қилинди
18 июл 2022, 10:32

Фарғонанинг тоғли ҳудудларида музли сел келиши хавфи эълон қилинди

18−24 июль кунлари Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғ олди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу тоғларда бўлиши кутилаётган юқори иссиқ ҳарорат фони ҳисобига содир бўлади, дея маълум қилди Ўзгидромет.

Дам олиш кунлари ҳаво иссиқ ва шамолли бўлади
15 июл 2022, 15:54

Дам олиш кунлари ҳаво иссиқ ва шамолли бўлади

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +36 даражадан +45 даражагача кўтарилади. Шанба куни шимолий ва чўл ҳудудларда, якшанба куни эса мамлакатнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар кўтарилади, шамол тезлиги 22−25 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

17−22 июль кунлари ҳарорат 47 даражагача исиб кетиши кутилмоқда — Ўзгидромет
13 июл 2022, 17:35

17−22 июль кунлари ҳарорат 47 даражагача исиб кетиши кутилмоқда — Ўзгидромет

17−22 июль кунлари Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ҳаво харорати +41 даражадан +47 даражагача, хусусан, Тошкент шаҳрида +45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Буни синоптиклар минтақадан жазирамани «суриб ҳайдаб юборадиган» совуқ антициклон оқимлари мавжуд эмаслиги билан изоҳлашмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг